12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Иқтисодиёт 👁 764

Амударё туманининг иқтисодий салоҳияти ошиб бормоқда

Амударё туманининг иқтисодий салоҳияти ошиб бормоқда

Амударё туманида 2024 йил давомида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича сезиларли ўсишга эришилди. Туман Статистика бўлимининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, чакана савдо ва экспорт ҳажми ошиб, иқтисодий ривожланишнинг барқарор суръатлари кузатилмоқда. Айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий жараёнлардаги иштироки юқори бўлиб, ҳудуд иқтисодиётининг ривожланишига хизмат қилмоқда.

2024 йилда Амударё туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 трлн. 79,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1 фоизга ошди. Аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариш ҳажми 9 млн 723,7 минг сўмни ташкил этди, бу эса мос равишда 10,3 фоизлик ўсишни англатади.

Туманда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 598,2 миллиард сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 43,6 фоизга ошди. Бу эса ҳудудда иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларини оширишга йўналтирилган маблағлар ҳажми ортаётганидан дарак беради.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги умумий ишлаб чиқариш ҳажми 3 трлн. 274,5 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4,2 фоизга ошди.

Қурилиш секторида ҳам ўсиш суръатлари қайд қилинган. Йил давомида қурилиш ишлари ҳажми 324,8 миллиард сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 5,4 фоизга ошган. Аҳоли жон бошига қурилиш ишлари ҳажми эса 3,6 фоизга ўсди. Ушбу ўзгаришлар инфратузилма ва уй-жой қурилиши ривожланаётганини тасдиқлайди.

Туманда чакана савдо айланмаси ҳажми 903,7 миллиард сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошди. Аҳоли жон бошига чакана савдо ҳажми 4 млн 225 минг сўмни ташкил этди. Бозор хизматлари ҳажми эса 869 миллиард сўмни ташкил этиб, 17,4 фоизга ўсди. Бозор хизматлари ҳажми аҳоли жон бошига 15,4 фоизга ошгани ушбу секторнинг ҳам ривожланиш тенденциясини акс эттиради.

Ташқи савдо кўрсаткичлари ҳам ижобий ўзгаришларни намоён этди. Туманнинг экспорт ҳажми 15,5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 5 фоизга ошган. Импорт ҳажми эса 1,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, 42,1 фоизни ташкил этди. Экспортнинг ошиши ва импортнинг нисбатан пасайиши ички ишлаб чиқаришнинг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Амударё туманида кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаоллиги юқори. Саноат соҳасида кичик бизнес улуши 74,8 фоизни, инвестиция соҳасида 50,3 фоизни ташкил этди. Қурилиш секторида бу кўрсаткич 90,9 фоизга етган. Чакана савдода кичик тадбиркорлик улуши 97,9 фоизни, хизматлар соҳасида эса 70,3 фоизни ташкил этди. Экспорт ҳажмининг 94,6 фоизи ҳам кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан таъминланган.

2024 йил давомида Амударё туманининг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ижобий суръатда ўсди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизматлар секторларининг уйғун ривожланиши ҳудуд иқтисодиётининг барқарорлигини таъминламоқда. Кичик тадбиркорликнинг иқтисодий жараёнлардаги улуши юқори бўлиб, бу рақобатбардош муҳит яратиш ва иш ўринларини кўпайтиришда муҳим роль ўйнамоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026