12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Сиёсат 👁 726

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 5 сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 5 сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 29 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 5-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси, туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди.

Сессия котиблигига 5-Ойбек сайлов округидан депутат Дилфуза Ўразбоева сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала Амударё туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудудларида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилда амалга ошириладиган ишлар “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш тўғрисида бўлиб, ушбу масала юзасидан секторлар раҳбарлари ҳисобот бердилар.

1-сектор котиби Отабек Оллаёровнинг ҳисоботида 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан 1-сектор ҳудудида 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича маълумот берилди.

Ушбу масала юзасидан туман прокурори – 2-сектор раҳбари
Баҳром Машариповнинг ҳисоботида сектор раҳбарияти томонидан аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш мақсадида қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бунда асосий эътибор сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтар”га киритилган ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий соҳа объектлари ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига қаратилганлиги қайд этилди.

3-сектор раҳбари – Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хожамуратовнинг ҳисоботида Президент қарори асосида секторлар фаолияти учун масъул бўлган тузилмаларда секторлар бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилганлиги, жумладан, секторлар фаолиятига “туман (шаҳар) – вилоят – республика” тамойили жорий этилганлиги, унга кўра, ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идораларида секторлар бўйича вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан 4-сектор раҳбари – Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимовнинг ҳисоботида аҳолининг шикоят ва мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида корхона-ташкилотлар билан ҳамкорликда 2024 йил давомида 75та сайёр қабул ўтказилгани, ушбу сайёр қабулларда жами 341та мурожаатлар келиб тушгани, ушбу мурожаатларнинг 292таси, ёки 85,6 фоизи ижобий ҳал қилингани, 49 нафар мурожаатчиларга эса тушунтиришлар берилгани қайд қилинди.

Сессия мажлисида Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи Мансур Садиков Президентимиз томонидан 2022 йил 17 мартда қабул қилинган “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2022 йил 18 мартдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 173-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар хусусида сўз юритди.

Сессияда Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлими бошлиғи Бекзод Ўринбоев ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан ҳисобот берди. Ҳисоботда “Ёшлар баланси” асосида 2024 йил январь-февраль ойларида маҳаллаларда 14-30 ёш оралиғида 53 минг 940 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, ижтимоий аҳволи, қобилияти ҳамда қизиқишларига қараб 7 тоифага ажратилгани, 23 минг 216 нафар ёшларнинг рўйхати шакллантирилиб, 6 нафари ҳуқуқ-тартибот органларига бириктирилгани ва шу асосда тегишли ишлар ташкил этилгани таъкидланди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ҳисоботлар ва фикр-мулоҳазалар, таклифлар тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026