12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Сиёсат 👁 677

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари билимларини оширишга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари билимларини оширишга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди

Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар бугун ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Буни деярли барча соҳалар мисолида кўриш мумкин. Биламизки, халқ билан мулоқот қилиш, халқнинг ичига кириб борган ҳолда инсонларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, аҳолини рози қилиш кечиктириб бўлмас, муҳим масаладир. Бунда давлат ва халқ ўртасида ишончли кўприк бўлиб келаётган депутатларнинг ўрни алоҳида.

Хабарингиз бор, мамлакатимизда 2024 йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига депутатлар сайлови бўлиб ўтди. Сайловда ҳар бир фуқаро ўзининг ёрқин келажаги йўлида, орзу-умидлари рўёби учун овоз берди. Албатта, янги сайланган халқ вакилида депутатлик фаолияти, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалар нималардан иборат эканлиги бўйича бир қанча саволлар туғилиши ёки таклифлар бўлиши мумкин. Бунда депутатларнинг билимини оширишга қаратилган ўқув семинарлари муҳим аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2025 йил 13 январь кунги хатига асосан, Амударё тумани ҳокимлиги биносининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билимларини оширишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси, депутат Шарапат Отемисов, мамлакатимизда фаолият юритаётган 5та сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашлари масъуллари, шунингдек, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари, туман сиёсий партиялари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев очди ва олиб борди.

Ўқув-семинари давомида депутатларга одоб-ахлоқ қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек, депутат сўрови, сенаторлар ва депутатларнинг “маҳалла еттилиги” вакиллари билан ҳамкорлиги, халқ мурожаатларини инобатга олиш, аҳоли муаммоларига ечим топиш каби кўплаб масалалар юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, депутатлар ўзларининг иш режаларини, медиа режаларини тузиши, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши, қабул қилинаётган Давлат дастурларининг ўз округидаги ижросини назорат қилиши ҳамда 2026 йилги Республика ва маҳаллий бюджетларга таклифлар киритиши бўйича бир қатор топшириқлар берилди. Депутатлар семинар давомида масъулларга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.

Албатта, ўтказилаётган бу каби ўқув семинарлари депутатларнинг ўз фаолиятларида қўл келиб, уларнинг билими ва салоҳиятини янада ошириши билан аҳамиятлидир.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026