12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Сиёсат 👁 606

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 4-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 4-сессияси тўғрисида ахборот

2024 йил 27 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Кенгаш раисининг ўринбосари Мадамин Казаков очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига 4-Беруний сайлов округидан депутат Сайёра Жумамуратова сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Амударё туманида энг оғир маҳалларни танлаб олиш ва уларда амалга ошириладиган ишлар” юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов ҳисобот берди.

Ҳисоботда Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда энг оғир аҳволдаги 7 та – Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Амир Темур, Қангли, Бўзёп, Куюк кўпир, Оқ олтин овул фуқаролар йиғинлари ҳамда Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинлари танлаб олингани қайд этилди. Ушбу маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш ёки уларга электр энергияси барқарор етказиб берилишини таъминлаш, интернет сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа инфратузилмани яхшилаш мақсадларини амалга ошириш учун жами 20 млрд 650 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилгани хусусида сўз юритилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимлиги бош мутахассиси Жахонгир Ҳайдаров ҳисобот бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пиллачилик сохасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Ҳисоботда тумандаги захира ер майдонлари ҳисобидан 12,2 гектар контурларни очиқ электрон танловга қўйиш таклифи киритилиб, бу бўйича Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Кун тартибидаги навбатдаги – “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда аниқлаш ҳамда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали бартараф этиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳисобот берди.

Гўзал Сабурова ўз ҳисоботида туманда хотин-қизларнинг ҳаёт ва турмуш шароитидаги муаммоларини аниқлаш, якка тартибда ишлаш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, аниқланган муаммоларни комплекс ва манзилли ҳал қилиш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, 2025 йил учун Амударё тумани маҳаллий бюджетининг асосий прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги масала ҳам мҳокама қилиниб, ушбу масала юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуродов ҳамда туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимовлар ҳисобот берди.

Ҳисоботларда 2025 йил учун Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг харажатлари 133 млрд 942 млн 669 минг сўм миқдорида прогноз қилинаётгани, ушбу харажатларни қоплаш учун эса маҳаллий бюджет даромадлари ва юқори бюджетлардан ажратиладиган маблағлар йўналтирилиши қайд қилинди.

Сессия сўнгида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуротурасининг 2024 йил 25 ноябрдаги “Секторларга бириктирилган ҳудудлар тақсимотини қайта кўриб чиқиш” тўғрисидаги хатига асосан тумандаги секторлардаги ишлар самарадорлигини янада ошириш масаласи муҳокама қилинди ҳамда Амударё туманидаги шаҳарча, овул ва маҳаллалар 4та секторга қайта тақсимланди.

Сессия мажлисида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди, атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 4-сессиясини ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026