Имкониятлардан унумли фойдаланамиз
Тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш менда тўқсонинчи йилларда пайдо бўлган. Ишбилармонликка бўлган қизиқишимни пайқаган устозим, Нукус шаҳридаги "Тамара” қандолатчилик фирмаси директори Лариса Витальевна ўз фирмасига иш юритувчи вазифасига ишга қабул қилди.
Устозим Лариса опанинг ёнларида 16 йил ишлаб, тадбиркорлик соҳасининг сир-асрорларини қунт билан ўргандим.
Менинг тадбиркор сифатида мустақил равишда ишлай олишимга ишонч ҳосил қилганларидан кейингина опа менга ўз бизнесимни бошлашимга рухсат бердилар.
Шундан сўнг, яъни 2009 йилда мен "Манғит-файз” деб номланган оилавий корхонамни очишга муваффақ бўлдим. Турмуш ўртоғим Ўктамбой Боботоев билан биргаликда оилавий корхонамизни ривожлантириш мақсадида бор билим ва тажрибаларимизни ишга солиб, олға интилдик. "Интилганга толе ёр” деганларидек, қийинчиликлардан чўчимасдан яхши ният билан қилган меҳнатларимиз бизни қувончли натижалар сари етаклади.
Озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланадиган оилавий корхонамизда айни кунда 6 киши меҳнат қилади. Харидоргир ва сифатли маҳсулотлар савдосини ташкил этишда ўз тажрибаси ва услубига эга бўлган жамоамизнинг банкка нақд пул топширишда ҳам ҳиссаси катта бўлаётир. Биз ҳар ойда белгиланган миқдордаги нақд пулни банкка топширишга эришаяпмиз. Шунингдек, оилавий корхонамиз ҳисоботларни тегишли жойларга тақдим этиш бўйича белгиланган қоидаларга ҳам тўла амал қилиб келади.
Юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, унинг бандлиги даражасини ошириш, умуман, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳал қилувчи кучга айланмоқда. Бугунги тез ўзгарувчан бозор талабларига жавоб берадиган замонавий тузилма – оилавий бизнес, айниқса янги иш ўринлари яратиш ва юртдошларимиз даромадларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бундай имкониятлар эса бизни, оилавий тадбиркорларни эл-юртимизга ҳамиша сидқидилдан хизмат қилишга ундайди.
Амина ШОМУРОДОВА, "Манғит-Файз” оилавий корхонаси раҳбари.
Мақола
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат
ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини
қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа
доирасида эълон қилинмоқда.

(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶