12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:52
Саломатлик 👁 518

Амир Темур номли овул аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Амир Темур номли овул аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Аҳолини мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш соғлиқни сақлаш тизимининг асосий фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараён касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш имконини беради. Шунингдек, бу чора келгусида аҳолининг умумий саломатлик даражасини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Мунтазам тиббий кўриклар аҳолининг турли касалликларга чалиниш хавфини камайтиришга, шунингдек, юқумли касалликлар тарқалишини олдини олишга ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, тиббий кўриклар орқали аҳолининг саломатлиги ҳолати ҳақида маълумот тўплаш ва соғлиқни сақлаш ресурсларини самарали бошқариш имконияти пайдо бўлади.

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳам ҳудудларда мунтазам равишда тиббий кўриклар ташкил қилиб келинмоқда. Яқинда 2-сектор худудидаги Амир Темур номли овул фуқоралар йиғини маъмурий биносида ҳудуд аҳолиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тор доирадаги мутахасислари ҳамда Республика кўз касалликлар шифохонасининг окулист шифокори, мобиль поликлиника мутахассислари ҳамда Республика Фтизиатрия ва пульмонология марказининг рентгенолог шифокорлари иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг жарроҳ, окулист, ЛОР, эндокринолог, терапевт, кардиолог, фтизиатр, УЗИ, лобарант шифокорлари иштирок этди.

Ушбу тиббий тадбир мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси бўлди. Зеро, халқ соғлиги – юрт бойлигидир. Мунтазам тиббий кўрикларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳар бир инсоннинг саломатлиги ва умрини узайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жамиятнинг соғлом ва барқарор ривожланиши учун жуда зарурдир.

Амир Темур номли овулда ўтказилган тиббий кўрик ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий билимларини ошириш борасида муҳим қадам бўлди. Кўрикдан ўтказилган юртдошларимизга тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва зарарли одатлардан воз кечиш каби соғлом турмуш тарзи бўйича ҳам тавсиялар берилди.

Бу тадбир мазкур жараёнларда иштирок этувчи шифокорлар ва тиббий ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда уларнинг касбий кўникмаларини янгилашга имконият яратгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Кун давомида 128 нафар аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, шуларнинг 72 нафарида касаллик аниқланиб, касаллик аниқланган фуқароларнинг 10 нафарига стационар шароитда, 62 нафарига амбулатор шароитда муолажалар олиш тавсия қилинди. Жумладан, 5 нафар фуқаро Республика кўз касалликлари шифохонасида бепул даволаниш учун имтиёзли йўлланмага тавсия қилинди.

Бу каби тиббий кўриклар туманнинг бошқа овул ва маҳаллаларида ҳам белгиланган режа-график асосида, сектор раҳбарларининг тавсиясига кўра мунтазам равишда ўтказиб борилади. Кўрикларга нафақат туман Тиббиёт бирлашмасининг, балки заруратга қараб Республикамиздаги нуфузли тиббиёт масканларининг шифокорлари ҳам жалб қилинади. Зеро, касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Хасталикларни барвақт аниқлашда эса тиббий кўрик энг муҳим восита саналади. Шу билан бирга, бу каби тиббий кўриклар аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончини оширишга ҳам хизмат қилади.

Жумабой Явкашев, Туман тиббиёт бирлашмасининг ташкилий-услубий бўлими мудири

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026