16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:15
Сиёсат 👁 345

Сайёр қабуллар – мурожаатлар ечимига хизмат қилмоқда

Сайёр қабуллар – мурожаатлар ечимига хизмат қилмоқда

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда  мутасадди раҳбарларнинг аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан ишлашда мурожаатлардаги масалаларни жойларга чиқиб ўрганиши ҳамда уларни ижобий ҳал этиши борасидаги  амалий ишлари янги босқичга кўтарилди.

Бутун мамалакатимиз бўйлаб жойларда турли даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан очиқ мулоқотлари, сайёр қабуллари ташкил этилиб, фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда ҳамда уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Халқ давлат идораларига эмас, давлат  идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Бугун бу фикр шунчаки баландпарвоз гап эмас, давлат органлари олдига қўйилган энг асосий талаблардан бири десак, адашмаган бўламиз.

2023 йил 29 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Марям Аҳмедоваларнинг туманимизнинг Ойбек маҳалласидаги 55-сонли мактабда сайёр қабули ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ўз муаммолари билан туманнинг турли ҳудудларидан келган аҳоли иштирок этишди.

Қабулда 30га яқин фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар асосан, кредит олиш, соғлигини тиклаш учун маблағ сўраш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш, бандлик масалаларида амалий ёрдам берилиши  ва бошқа масалаларда бўлди.

Сайёр қабулда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, янгидан ишга туширилаётган тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхонлари фақатгина халқ манфаатини таъминлаш, уларнинг яшаш шароитни яхшилаш мақсадида амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаслиги ва ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ечим топиши таъкидланди.

Сайёр қабул давомида Ойбек маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нурбек Тажимуратов бандлик масаласи бўйича мурожаат қилди.

Шунингдек, Оқ олтин овулидан Ўринбой Шомуратов уй-жойини таъмирлаш ҳамда моддий ёрдам масаласи бўйича мурожаат қилди.

Сайёр қабулда электр энергияси, ичимлик сув таъминоти, болалар нафақаси, кредит олиш ва бошқа қатор масалалар билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.  Маълум вақт ҳамда атрофлича ўрганишни талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар, мурожаат қилувчиларга зарур тушунча ва тавсиялар берилди, ижроси назоратга олинди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиб, халқ билан фаол ва очиқ мулоқотлар олиб борилишида, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсад қилинган.

Ҳа, инсон шаъни, қадри улуғ тутилаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам  аҳолининг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашига эришишдир.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026