12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Сиёсат 👁 307

Тўлқин овулида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Тўлқин овулида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларининг ҳал этилишига ёрдам бериш шунинг учун ҳам бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Шу сабабли Амударё туманида ҳам ёшлар иштирокида мунтазам равишда кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари, сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

4 декабрь куни туманнинг Тўлқин овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, овул фуқаролар йиғинининг масъул ходимлари ҳамда овул ёшлари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар. Шу боисдан ҳам уларнинг ҳаётидаги муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан ҳисобланади.

Учрашув давомида ёшлар томонидан турли хил йўналишларда 22та мурожаат йўлланди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан эса Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда алоқадор муассаса-ташкилотлар раҳбарларига муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди. Мурожаатлар билан бир қаторда учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди.

Мурожаатларнинг аксарияти ўқиш учун контракт пулларини қоплаб бериш, субсидия асосида меҳнат қуроллари олиш, тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш ҳамда деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиш бўйича бўлди.

Шунингдек, Исмоил Ўразбоев кўчма савдо майдонини аукционга чиқариб бериш, Шерзод Ражапов ҳамда Жўрабек Собировлар сафарбарлик чақируви резерви харажатларини қоплаб бериш, Мусо Йўлдошев эса ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш ҳаражатларини қоплаб беришда амалий ёрдам сўради.

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Туманда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Туман ҳокими ёшларга мурожаат қилар экан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилганлиги, ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклифлари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлигини айтиб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.

Ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар негизида келажак авлоднинг манфаатини таъминлаш ва эртанги ёруғ кунга замин яратиш каби улуғвор мақсад ётади. Шундай экан, ҳар бир ёш авлодни қўллаб-қуввтлаш, уларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш асосий вазифадир.

Туман ҳокими Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026