12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Сиёсат 👁 317

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 66-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 66-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 10 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 66-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Эшниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 29-Қангли сайлов округидан депутат Замира Сафарова сайланди.

Сессияда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш бўйича қилинган ишлар ҳақида суд раиси Асқар Сафаров ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2023 йилнинг 9 ойи давомида мазкур суднинг иш юритувига 153 нафар шахсга нисбатан 109 та жиноят иши келиб тушган. Шундан, 142 нафар шахсга нисбатан 107 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлса, 15 нафар шахсга нисбатан 13 иш жиноят ишлари тегишлилигига кўра бошқа судга юборилган.

Сессияда туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқубузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар тўғрисида туман прокурорининг катта ёрдамчиси Шарияр Жолдасбаев ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайт этилганидек, жорий йилнинг 10 ойи давомида 106та назорат тадбирлари ўтказилиб, қонунчилик талабларига зид бўлган ҳужжатларга нисбатан 176та протестлар келтирилган. Қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 49та тақдимномалар киритилган. Шунингдек 157 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 5та жиноят ишлари қўзғатилиб, 348 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган 1 млрд 452 млн 212 минг сўм зарар ихтиёрий равишда қопланган.

Бундан ташқари 55та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатилиб, шундан 2тасига табиий газ тармоғига, 2тасига ичимлик сув тармоғига, 17тасига электр тармоғига уланишида, 15тасига тумандаги тижорат банкларидан жами 10 млрд. 634 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишида, 3та тадбиркорга бино ажратилишида, 4 тасига бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилган. Натижада 12та тадбиркорлик субъекти янгидан ташкил қилинишига ва 76та янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашилган.

Сессия ишида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Комилжон Айтбаев “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга маблағ ажратиб бериш бўйича таклиф берди. Сектор аъзолари томонидан уйма-уй юриш натижаси ва сектор раҳбарларининг тавсиясига асосан боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор аъзолари бўлган, меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари бўлган, кўп фарзандли ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан маблағ ажратиш бериш таклифи депутатлар томонидан маъқулланди.

Шундан кейин туман Молия бўлими бошлиғи Жавлон Жумамуратов маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш ва бу борада очиқликни таъминлаш масаласида ҳисобот берди.

Ҳисоботда туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми аниқланган режа прогнози 57 млрд 830 млн 871 минг сўмга белгиланган бўлиб, амалда 66 млрд 139 млн 136 минг сўмга яъни 114,4 фоизга, ёки режага нисбатан 8 млрд 308 млн 265 минг сўмга ортиғи билан бажарилишига эришилган. Ушбу кўрсатгич биринчи чоракда жами 3 млрд 742 млн 300 минг, иккинчи чоракда жами 2 млрд 47 млн 700 минг, учинчи чоракда эса жами 2 млрд 517 млн 600 минг сўмни ташкил қилади.

Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 2023 йил 31 октябрь санасига қадар туман аҳолиси томонидан жами 3 минг 755та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 2 минг 810таси қаноатлантирилган, 1 минг 546таси ижобий ҳал қилинган.

Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026