12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Сиёсат 👁 355

Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди

Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди

Кейинги йилларда барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар йили мамлакатимизда 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганига 32 йил тўлди.

Сана муносабати билан 26 октябрь куни Амударё туманидаги “Бек” тўйхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби, нафақадаги фахрийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларига жуда катта эътибор қаратилиб, соҳани чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда, ҳатто энг чекка жойларда ҳам хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди ҳамда жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бор куч ва салоҳиятини бағишлаб келаётган соҳа ходимларини, тингловчи-курсантларни ҳамда фахрийларни байрам билан самимий муборакбод этди.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов барча ҳамкасбларини байрам билан самимий табриклаб, тизимда эришилган ютуқлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг шахсий таркиби иккита энг устувор масалага – жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга доимий равишда алоҳида эътибор қаратиб келаётганлигини таъкидлади.

Тадбирда ўз хизмат вазифасини намунали бажариб, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этиб келаётган сафдор Санжар Собиров, Сардор Алламберганов, Анвар Шомуротовларга лейтенант унвони берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси Президиумининг 2023 йил 24 октябрь кунги Қарорига мувофиқ, туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор вакили капитан Улуғбек Пўлатов “Умит ушқини” кўкрак нишони билан, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Инобат Уразматова Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Бундан ташқари, бир гуруҳ фаол ва ташаббускор соҳа ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан она Ватан, тинчлик, дўстлик ва муҳаббатни тараннум этувчи гўзал-куй қўшиқлар янгради.

Ички ишлар тизимида фаолият юритаётган ҳар бир ходим Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячиларидир. Фурсатдан фойдаланиб, тинчлигимиз посбонларини яна бир бора касб байрамлари билан табриклаб, келгуси ишларида зафарлар тилаймиз!

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026