12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Жамият 👁 386

БОБУР ОВУЛЛИК ОНАХОНЛАР ТАЛҚИНИДАГИ “МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ – ЁШЛАР НИГОҲИДА” ТЕАТРЛАШТИРИЛГАН ТАДБИР БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

БОБУР ОВУЛЛИК ОНАХОНЛАР ТАЛҚИНИДАГИ “МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ – ЁШЛАР НИГОҲИДА” ТЕАТРЛАШТИРИЛГАН ТАДБИР БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, тўйлар, оилавий маросимларни ортиқча сарф-харажатларсиз, тартибли ва мазмунли ўтказишда кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибаларга эга онахонлар билан бамаслаҳат иш тутиш ёшлар қалбида халқимизнинг бой миллий-маданий меросига ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини уйғотиши табиий. Чунки халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлардан бири – бу интеллектуал мулкни садоқат билан асраб-авайлаш, келгуси авлодларга бус-бутун, гўзал тарзда етказишдир.

Бу борада Амударё туманининг Бобур номли овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Сабоҳатхон Ражабова томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб.

Жорий йилнинг 1 август санасида бўлиб ўтган “Миллий қадриятларимиз – ёшлар нигоҳида” деб номланган театрлаштирилган тадбирда нафақат овул ёшлари, балки тадбир меҳмонлари ҳам олам-олам завқ олдилар. Кўча бошчи аёллар, овулда истиқомат қилувчи нуроний онахонлар, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича комиссия аъзолари, ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда овул онахонлари томонидан асрлар давомида оилалар мустаҳкамлиги, соғлом ва баркамол фарзандлар тарбиялаб, вояга етказиш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлган бири-биридан гўзал урф-одат ва анъаналар, оилавий маросимлар, янги келиннинг зиммасидаги бурч ва мажбуриятлари саҳнавий кўринишлар асосида талқин этилгани барчага манзур бўлди.

Хусусан, янги келининг сарполарини тайёрлаш саҳнаси билан бошланган тадбирда онахонлар Гулора Давлатбоева, Гулсара Аллақулова, Иродахон Ортиқовалар бири-биридан бежирим кўрпа-ёстиқлар, кўрпача-ю қуроқ тўшаклар тикиш, қуроқ кўрпачаларда нақш этилган ота-оналар орзуларини маҳорат билан намойиш қилдилар.

Келин-қизнинг дугоналари, ота-онаси билан хайрлашиш маросими янада завқли бўлди. Бу саҳнада келин ролини Шаҳнозахон Эшимова ҳаётий тарзда, ниҳоятда ишонарли қилиб ижро этиб берди. Бу саҳна кўринишида келин янгалари Насибахон Тангриберганова, Марзия Холмуродова, келиннинг дугоналари Муҳайё Алламберганова ҳамда Шоҳистахон Отажоновалар келин қизни ясантириб, қошларига ўсма, кўзларига сурмалар қўйишди. Сунбул сочларини ўриб, даврага олиб чиққанларида табиий гўзалликдан барчанинг кўнгли тўлди, қалбларда ҳавас уйғонди. Ҳатто иштирокчилар томонидан “қизларимизни шундай кийинтириб, ясантириш керак”, деган фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, яна бир онахон Малика опа Шукуруллаева қироат билан ёр-ёрлар айтди. Ёр-ёрлар, эл-юртнинг оқ фотиҳаси билан узатилган келинни тўйхонада анъаналаримизга кўра, бурундиқ энаси тушириб олди. Бурундуқ эна ролини қойилмақом қилиб ижро этган Умидахон Машариповани қутлуғлаб Қизларгул Алламберганова “ҳаммани ҳам шундай тўйга етказсин”, деган маънода келиннинг бошидан сочқилар сочди.

Келинни янги қариндошлари билан таништириш саҳнаси янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Доира чалиб, жўшқин келин саломлар орқали янги қариндошлар билан таништирув маросимини ўтказган Санамжон Қутлимуродовадан барча миннатдор бўлишди.

Тадбир давомида қайнона ролини маҳорат билан ижро этган Гулсара Қутлимуродова ҳазил-ҳузулларга бой ҳикматли панд-насиҳатлар билан келинини қучоқ очиб кутиб олди ва ўғли ва хонадон осойишта ва саришталигини унга ишониб топширди.

Шундан сўнг, янги келинга иш буюрар маросими ҳам ўтказилиб, момолар томонидан келиннинг қадами шу хонадонга ёғдай ёқсин, деган маънода қўллари ун ва ёғга ботирилиб, уй юмушлари топширилди. Янги келин томонидан тадбир меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш намунали туманлараро Амударё туман маркази директори Гавҳар Чимбойчиева ҳамда Фаровон маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназаровалар учун чой бериш маросими ўтказилди. Меҳмонлар келиннинг хуш муомамаласи ва таъзимидан мамнун бўлдилар.

Ушбу маросимдан сўнг Сафаргул она Дошанова ёшларга “тушовкесди” маросимини амалда кўрсатиб берди. “Тушовкесди” маросимида бир яшар қизалоқ Севинчой Исмоилованинг оёқларидаги ип кесилиб, жажжи қизалоқ юриб кетди. Бу – болажонларнинг равон, эркин қадам ташлашлари йўлидаги тўсиқни олиб ташлаш, баркамоллик сари интилишларини қўллаб-қувватлаш маъносини англатгани, ёшлар қалбида миллий-маданий урф-одат, анъана ва маънавий қадриятларга меҳр-муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлагани билан муҳим аҳамият касб этди.

Тадбир давомида бешик қучган она саҳнаси ва кўнгилларга ажиб ҳаловат бахш этувчи аллалар янграб, барчага хушнудлик бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026