12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Қишлоқ хўжалиги 👁 464

АМУДАРЁЛИК ПИЛЛАКОРЛАР 254 ТОННА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ПИЛЛА ХОМ АШЁСИ ТАЙЁРЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДАЛАР

АМУДАРЁЛИК ПИЛЛАКОРЛАР 254 ТОННА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ПИЛЛА ХОМ АШЁСИ ТАЙЁРЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДАЛАР

Пиллачиликни халқимиз етти хазинанинг бири сифатида эътироф этишади. Чунки пилла хом ашёсини қайта ишлаш саноати корхоналари уни инсон эҳтиёжлари учун энг зарур ва фойдали маҳсулотларга – мудофаа саноати учун муҳим воситаларга, кийим-кечак, чорва учун витаминларга бой озуқа, ҳатто қишлоқ хўжалигида қимматли ўғитга айлантирадилар. Қисқаси, пилла хом аёшсини қайта ишлаш орқали олинадиган маҳсулотларнинг сон-саноғи йўқ. Шу боис, мамлакатимизда пиллачилик соҳасини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Айни кунларда ўз соҳасининг билимдонлари бўлган соҳа мутахассислари ва пиллакорлар 2023 йилги “кумуш тола” хирмонини бунёд этишни бошлаб юбордилар.

Амударё туманида ҳам аграр тизимнинг муҳим тармоғи бўлган пиллачиликка алоҳида эътибор қаратилади. Соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этадиган омиллардан бири – сифатли ва самарадор ипак қурти уруғини танлаш ҳамда белгиланган муддатларда жонлантиришдир.

Соҳа мутахассислари томонидан 2023 йил баҳорги пиллачилик мавсумини муваффақиятли ўтказиш мақсадида ипак қуртини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, “Jayxun silk” МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси агрономлари туманнинг 16 та ҳудудида ташкил этилган инкубаторияларга биркитилди.

Хонадонлар шароитида ипак қурти парваришлаб, йиллар давомида сифатли пилла ҳосили етиштириб келаётган 1845 нафар тажрибали касаначи-пиллакорларнинг қуртхоналари ипак қуртини парваришлаш мавсумига олдиндан тайёрлаб қўйилди. Қуртхоналар сифатли оқланиб, зооветеринария қоидаларига мувофиқ ободонлаштирилди.

Жорий йилнинг 7 апрель санасида “Аndijan Guantong” хусусий корхонасидан 4000 қути, “Turtkul Silkworm Pro” масъулияти чекланган жамияти корхонасидан 1718 қути ипак қурти уруғи олиб келиниб, инкубаторияларга қўйилди ва 18-19 апрель кунлари сифатли жонлантирилган ипак қурти уруғи касаначи ва пудратчи пиллакорларга тарқатилди.

Жорий йилги пиллачилик мавсумида “Jayxun silk” масъулияти чекланган жамияти пиллани қайта ишлаш корхонаси томонидан 254 тонна юқори сифатли пилла хом ашёсини тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, 1845 нафар касаначи пиллакорлар билан касаначилик шартномалари тузилган. Унга кўра, ҳар бир касаначининг ипак қуртини парваришлаш мавсуми давомида амалга ошириши талаб этиладиган вазифалари аниқ белгилаб берилиб, ҳудудларга биркитилган пиллачилик агрономлари томонидан зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тумандаги мавжуд тутзорлар вақтида озиқлантирилиб, тут барги етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишининг олди олинди. Ипак қуртларига даста қўйиш жараёни бошлангунга қадар ипак қуртлари зооветеринария қоидаларига мувофиқ озиқлантириб борилди. Натижада бутун туман бўйича барча касаначилар қарамоғидаги ипак қуртлари ёппасига сифатли пилла ўрашга киришди.

Илғор ва тажрибали пиллакорлар ўзлари етиштирган ҳосилни пиллани қабул қилиш пунктларига топширишни бошлаб юбордилар. Жорий йилнинг 24 май ҳолатига амударёлик “кумуш тола” ижодкорлари яратган хирмон 14451 килограммдан ошди. Пиллакорларнинг шижоатидан аёнки, яна бир неча кундан сўнг Амударёнинг 254 тонналик юксак пилла хирмони бунёд этилишига ҳеч шак-шубҳа йўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026