14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:24
Сиёсат 👁 2,846

Ватан ҳимоячилари байрами

Ватан ҳимоячилари байрами

Қайсики давлатнинг мудофааси мустаҳкам бўлса, шу юртда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради. Фаровонлик ва тараққиётнинг асоси – тинчликдир. Бу – неча минг йиллар давомида ўз исботини топган тарихий ҳақиқат. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ва умри давомида шунга амал қилиб яшаган буюк бобокалонимиз Амир Темур давлатни давлат даражасига кўтариш учун аввало, аскарлар ва ҳарбий соҳага катта эътибор қаратган. Сарҳадлари хавфсизлигини таъминлаб, ички низоларни бартараф қилган. Натижада темурийлар давлатида илм ва фан ривожланиб, салтанат бунёдкорлик ва тараққиёт сари юз тутган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк даврлариданоқ муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, бугун бу ислоҳотлар ўзининг юксак натижалари бермоқда.

14 январь куни туман марказий маданият уйида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Йиғилишга туманимиздаги "Аёқчи” ва "Манғит” чегара постлари маъмурияти ҳамда мазкур муассасаларда хизмат бурчини намунали ўтаётган аскар йигитлар, туман ҳокимлиги, прокуратураси, мудофаа ва ички ишлар бўлимлари масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари ва ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва олиб борди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Табрик учун сўз туман ҳокими Ражаббой Йўлдошевга берилди.

Қайд этилганидек, бошқа соҳаларда бўлгани каби мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ миллий армияни яратиш ва такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилди. Ўтган қисқа вақт мобайнида юртимизда давр талаби ҳамда жаҳон андозаларига жавоб берадиган Қуролли Кучларни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар давлатимиз юрисдикциясига, яъни бўйсинувига ўтказилди. Ўзбекистон Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашдаги аҳамияти инобатга олинган ҳолда, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, деб белгиланди. Бу йил Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда "Ватан – улуғ, бурчим муқаддас!” шиори остида нишонланмоқда. Туманимиз ҳокими табрик нутқидан кейин "Аёқчи” ва "Манғит” чегара постлари маъмуриятига ҳамда сана муносабати билан ўтказилган ўзаро спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбариятига эсдалик совғаларини топширди.

Сўзга чиққанлар – туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Фахриддин Мусулмонов, 31-сонли мактаб ўқитувчиси Саломат Холимбетова, оддий аскар Ҳабибулла Тўхтамуротовлар Миллий Армиямиз ва унинг сафида хизмат қилаётган истиқлолимиз қалқонларининг шарофати билан юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётганини, Ватан ҳимояси ҳар бир инсон учун шарафли бурч эканини таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда бу кунни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланиб бораётганлиги бежиз эмас. Зеро, Сизу — бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинаётган экан, уларни ҳар қанча шарафласак, йигитлик бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди. Тадбир давомида аскарларга ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди ҳамда туман маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026