14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:24
Сиёсат 👁 2,694

ВАКИЛЛАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

ВАКИЛЛАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш институти – мaҳaллa фaoлиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кeнгaйтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун маҳалла илгари давлат ҳокимияти ваколатида бўлган 30 дан ортиқ вазифаларни бевосита амалга ошириб, босқичма-босқич фаолият кўламини кенгайтириб бормоқда. Сўнгги икки йил ичида ушбу тизимга доир кўплаб қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши натижасида унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада такомиллашиб, вазифалари кўлами ҳам кенгайди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари йилнинг ҳар чорагида вилоят, туман ва шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботини эшитиши белгилаб қўйилган.

2014 йил 26 декабрь куни "Чойкўл” овулидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида туман ҳокимининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботи бўйича "Чойкўл” овули фуқаролар вакиллари йиғилиши бўлиб ўтди.

"Чойкўл” ОФЙ раиси Р.Юлдашев раислик қилган мазкур йиғилишга жами 70 нафар фуқаролар вакилларидан 68 нафари қатнашди. Шунингдек, йиғилишда "Чойкўл” овул ва "Босув” маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари, фуқаролар йиғини асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими вакили, туман ҳокимлиги, тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Йиғилиш кун тартибига "Фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан туман ҳокими Р.Йўлдошевнинг ҳисоботи тўғрисида”ги масала ҳавола қилинди.

Йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида белгиланган фуқаролар йиғинининг ваколатларига кирувчи масалалар, жумладан ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш амалиётини кенг жорий қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 февралдаги 37-сонли баёни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Дастурнинг 17-банди ижросини таъминлашдир.

Йиғилишда туман ҳокими Ражаббой Йўлдошев кун тартибидаги масала бўйича ҳамда 2014 йил давомида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисоботда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Чойкўл овул фуқаролар йиғини вакиллари туман ҳокимининг ҳисоботини қўллаб-қувватлади, туман ҳокимига саволлар, таклифлар билан мурожаат қилдилар ҳамда фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Бу каби учрашув маҳаллий даражадаги муаммоларга ўз вақтида ечим топишга, жамоатчилик назорати амалга оширилишига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол иштирок этишига ҳамда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала бўйича вакиллар йиғилишининг қарори қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги

ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026