Амударё туманида маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланди
Бугун Амударё тумани Маданият бўлими биносида 15 апрель — маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда туман маданият бўлими ва унга қарашли жойлардаги маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, музей ва бошқа муассасалар ходимлари, санъаткорлар ва маданият соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Гулмирза Нурматов очиб берди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов сўзга чиқиб, туманимиздаги барча маданият ва санъат соҳаси фидойиларини касб байрамлари билан табриклади ва ҳокимликнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
“Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли бадиий раҳбари Анвар Худойберганов, тумандаги 9- ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби масъуллари мазкур мактабларнинг 30 нафарга яқин фидойи ва жонкуяр ўқитувчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиқларини тантанали тарзда топширди.
Шундан кейин тадбир дилрабо куй-қўшиқлар ва рақсларга уланиб кетди.
Фурсатдан фойдаланиб, биз юртимиздаги барча маданият ва санъат соҳаси фидойиларини мамлакатимизда илк бора нишонланаётган касб байрамлари билан самимий табриклаймиз. Уларнинг аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ва санъат ривжига ҳисса қўшиш йўлидаги машаққатли ва хайрли ишларида омадлар ёр бўлишини тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли маданият ва санъат соҳаси ходимлари!
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶