13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Сиёсат 👁 351

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 23-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 23-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

29 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 23-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедова, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессия ишига туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раислик қилди ҳамда олиб борди.

Сессияда кун тартибидаги дастлабки – туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги масала юзасидан туман Молия бўлими бошлиғи Улуғбек Бекниязовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда 2021 йилда туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – “Темир дафтар”даги рўйхат бўйича ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш ва аҳолининг, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошевнинг ҳисоботи тингланди. Депутатларга “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар, уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар, 2020 йил давомида туманда яратилган янги иш ўринлари ҳамда хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сессия кун тартибига қўйилган навбатдаги – ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссия қарорига доир масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Файзулла Саъдуллаевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда контрактация шартномаларини бажармаган ҳамда ўз хоҳишига кўра фаолиятини тўхтатаётган фермер хўжаликлари раҳбарларининг аризалари кўриб чиқилиб, уларнинг эгалигидаги ер майдонлари туман заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олингани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Доимий комиссиялар томонидан тавсия қилинган номзодлар орасидан Илҳом Полвонов “Адолатли депутат”, Мақсуд Саъдуллаев “Меҳнаткаш депутат”, Ҳамро Ходжаев “Халқпарвар депутат” деп топилди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг аввалги чақириғида фаолият юритган депутат Гуласал Матякубова “Фахрий депутат” деб топилди.

Сессияда шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 28 майдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясига доир қабул қилинган Фармон ва Қарорларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси атрофлича муҳокама қилиниб, музокаралар ўтказилди.

Карантин тадбирларини юмшатиш доирасида фаолиятига рухсат берилган соҳалар, айниқса, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналарида санитария қоидаларига қатъий амал қилиниши, ҳудудда коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг турда тарғиб қилиш, санитария ва гигиена қоидаларига амал этилиши, аҳолини дори-дармонлар, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур маҳсулотларга бўлган талабларни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисидаги масала ҳам депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинди.

Сессияда шунингдек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид туман дастурининг ижроси, туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда сессия ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибида кўрилган барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия якунида турли соҳаларда меҳнат қилиб, давлат равнақи ва жамият тараққиёти йўлидаги ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фаолларга ҳам туман ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026