13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:53
Саломатлик 👁 270

АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Маълумки, азал-азалдан инсоннинг  саломатлиги Аллоҳ берган энг улуғ неъмат сифатида бебаҳо бойликка тенглаштирилади. Бу бежизга эмас. Чунки инсон ҳаётига зийнат бағишлагувчи гўзал турмуш тарзининг шаклланиши, баркамол авлодларнинг вояга етиши, оилалардаги хотиржамлик муҳити – жамики ҳаёт гўзалликлари бевосита инсон саломатлигига боғлиқдир. Шу боис, туманимизнинг Куюк кўпир овули ҳудудида жойлашган 5-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари мазкур ҳудуд аҳолиси саломатлигини муҳофаза этиш, айниқса, она ва боланинг репродуктив соғлигини таъминлаш, ҳар бир оилага кириб бориб, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича тез-тез жонли мулоқотлар, аёллар, кексалар ва ёшлар саломатлиги юзасидан саломатлик мавзусида суҳбатлар ташкил этиб, мунтазам равишда аҳолини тиббий  кўрикдан ўтказиш тадбирларини амалга оширишади.

Бу борада мамлакатимизда тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасига мутаносиб  равишда ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, 2020  йилнинг 10 ноябрь санасида қабул қилинган “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорлари ҳамда Фармонлари дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Пандемия шароитида аҳолининг саломатлигини қатъий назорат қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 16 ноябрь санасида оилавий поликлиника шифокорлари томонидан кенгайтирилган тартибда ҳудуд аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Кардиолог, ички касалликлар, онкологик касалликлар, жарроҳ, окулист, травматолог, эндокринолог, педиатр, ЛОР, невропатолог, акушер-гинеколог ва уролог шифокорлар иштирокида ўтказилган тиббий  кўрик жараёнида касаллиги аниқланган беморларга зарур тавсиялар ҳамда амбулатор ва стационар шароитларда даволанишлари учун зарур маслаҳатлар берилди.

Тиббий кўрикдан ўтган жами 318 нафар кишидан 246 нафарида турли тоифадаги касаллик ҳолатлари аниқланди. Шундан 57 нафарида бирламчи касалликлар аниқланиб, уларга зарур тавсиялар берилди. Ўтказилган тиббий кўрик жараёнида аввалдан турли тоифадаги касалликлар билан оғриган  235 нафар киши соғломлаштирилди. 217 нафар бемор амбулатор, 12 нафари эса стационар шароитларда ўз саломатликларини тикладилар.

Шуниси эътиборга моликки, тиббий кўрикнинг аниқ режавий  жадвал асосида ўтказилиши ҳамда аҳолининг тўлиқ қамраб олиниши туфайли ҳудудда аҳоли орасида хавфли ўсма ҳамда юқумли касалликлар билан касалланиш ҳолатлари кузатилмади. 38 нафар беморга туман Марказий шифохонасига, 8 нафар беморга эса бошқа даволаш муассасаларида даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Тиббий кўрик давомида аҳолига қиш мавсумида ўз саломатликларини муҳофаза қилиш зарурлиги, билиб-билмай турли хил йўллар билан ташвиқот қилинаётган дори-дармон воситаларидан фойдаланмаслик, ўзларини нохуш сезишганида, албатта, шифокорга мурожаат қилишлари зарурлиги тушунтирилди. Чунки  телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали зўр бериб ташвиқот қилинаётган дори воситалари кўпчилик ҳолатларда ўзининг акс таъсирини кўрсатиши мумкин. Шу боис, ҳар қандай ҳолатда ҳам, албатта, шифокор кўригидан ўтиш инсон  саломатлигини муҳофаза этишнинг энг мақбул йўли эканлиги тиббий кўрик давомида ҳар бир фуқарога атрофлича тушунтирилди.

Инсон – азиз, унинг соғ-саломат яшаши эса барча эзгу ишларнинг муваффақиятини таъминловчи  омилдир. 5-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари аҳоли саломатлигини сақлаш, уларни соғломлаштириш ҳамда тиббий маданиятини оширишда тиббий кўрикдан ташқари, “Саломатлик сабоқлари”, “Соғлом яшаш учун соғлом овқатланиш сари”, “Саломатлик – туман бойлик”, “Тонгни жисмоний машқлар билан қарши оламиз мавзуларидаги тиббий суҳбатлар, профилактик тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратишаётгани боис, 2020 йил 16 ноябрь ҳолатига ҳудудда 235 нафар бемор соғломлаштирилиб, ижтимоий фаоллиги оширилди.

йни пайтда ҚОП шифокорлари аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш борасида тиббий суҳбатлар ташкил этишни бошлаб юборишди. Умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамширалари ҳар бир хонадонга кириб бориб, профилактик тадбирларнинг узвийлигини таъминлашмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026