14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 01:57
Сиёсат 👁 321

Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти махсус мезонлар асосида баҳоланади

Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти махсус мезонлар асосида баҳоланади

18 сентябрь куни Амударё туман ҳокимлигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари, ушбу тизимни амалиётга жорий этиш тартибига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов, агентлик бошқарма бошлиғи Отабек Маҳкамов, агентлик департамент мудири Баҳодир Мирусманов ҳамда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Рашид Матқурбонов, шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари бўйича тўлиқ тушунчалар бердилар.

Мутасаддилар юртимизда маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини замон талабига мос равишда йўлга қўйиш, уларни билимли ва энг муносиб кадрлар билан таъминлаш, иш самарадорлигини ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан янги механизм, иш услублари эксперимент тариқасида амалиётга жорий этилаётгани хусусида тўхталди. Бу борада агентликнинг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти ходимлари томонидан барча туман, шаҳар ҳокимликларидаги вазиятлар ўрганиб чиқилиб, мавжуд шарт-шароитлар инобатга олинган ҳолда ҳар бир ҳоким ўринбосарларига йўналишидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолашга хизмат қилувчи кўрсаткич индикаторлари ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Айтиш керакки, мамлакатимизда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш, албатта, давлат органлари ва ташкилотлари учун янги механизм бўлганлиги боис, дастлаб ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий  ҳолат. Аммо механизм ишлай бошлагандан сўнг, иш сифати ва самарадорлиги ортади, маълум лойиҳаларни ва вазифаларни бажариш тезлашади, давлат хизматчиларининг компетенциялари ривожланиб боради. Чунки тизим ҳар бир ходимни ўз устида мунтазам ишлашга ундайди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари мутасаддиларга ўз йўналишларидан келиб чиқиб, қатор таклифлар бердилар. Хусусан, туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев бугунги кунда жойларда туман ҳокимлиги заҳирасидаги эскирган, фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни бузиш ҳисобидан чиқаётган қурилиш материалларидан 3 хонали уйлар қурилиб берилаётганлиги, ушбу амалга оширилаётган ишларни маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги низомга қўшимча қилиб киритиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Рашид Салаев ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметовлар ҳоким ва унинг ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш юзасидан қатор таклифлар киритди.

Йиғилишда билдирилган таклифлар мутасаддилар томонидан алоҳида эътиборга олинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026