14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 01:57
Сиёсат 👁 434

Мажбурий меҳнатга қарши тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Мажбурий меҳнатга қарши тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратилишда мутасадди ташкилотлар устидан  қатъий назоратни таъминлаш бўйича ташкил қилинган ишчи гуруҳ туман ҳудудида бўлди.

22 сентябрь куни туманимизга ташриф буюрган ушбу ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказдилар.

Ишчи гуруҳ таркибига ҳудудларни ўрганиш кўламини кенгайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Бандлик бошқармалари, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, ҳудуддаги жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар жалб этилган эди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Абдулла Рузметов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Зафар Абдиримов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курслари директори Умар Султонов, Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Абдувоҳид Юлдашев, Нукус давлат педагогика институти матбуот котиби, “Karinform.uz” расмий веб-сайти муҳаррири (блогер) Ислам Матековлар ишчи гуруҳ аъзолари таркибига киритилди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари туманда Ўртақалъа овулидаги “Эркин Расулов асалчи“ ҳамда “Мақсад Ҳайтаков”, Дўрман овулидаги “Бешбоев Қурбанғалий”, Чойкўл овулидаги “Чойкўл-Дўстлик”, Оқ олтин овулидаги “Якубова Гавҳар”, Тўлқин овулидаги “Амад Тўраев” фермер хўжаликларидаги паҳта далаларида бўлиб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўрганиш ишларини олиб бордилар.

Масъуллар ўрганиш ишлари давомида қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, фермерлар, кластерлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, унинг қуйи тузилмалари ҳамда хусусий бандлик агентликларидан бошқа ташкилотларни пахта йиғим-терими мавсуми давомида теримчиларни жалб қилиш ишларига аралашувига йўл қўймаслик, мажбурий меҳнат ҳолатларига бутунлай барҳам бериш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан корхона, ташкилотлар ўз ходимларини уюшган ҳолда пахта йиғим-терими ишларига жалб қилиш амалиётини тўлиқ бекор қилиш, пахта йиғим-терими ишларига Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, мудофаа ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва академия курсантларини умуман жалб этмаслик кабиларга алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, мутасаддилар ўрганиш жараёнида теримчилар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларининг имзоланганлиги, теримчиларни терим ҳақини оширган ҳолда рағбатлантириш чораларининг кўрилганлиги, бунда ҳукумат қарори билан белгиланган терим суммасига кластерлар ва фермерларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча рағбатлантириш ишларининг ташкил этилганлиги, терим пулларининг ўз вақтида, даромад солиғи олинмасдан, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмаган ҳолда тарқатилаётганлигини ўргандилар.

Шу билан бирга, корхона-ташкилотларда ходимлардан ўрнига теримчи жалб қилиш учун пул йиғиш ишларига йўл қўйилмаётганлигини, пандемия шароитини инобатга олиб, пахта йиғим-терими ишларини санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилганлигини ҳамда бошқа ҳудудлардан келиб, теримда иштирок этаётган теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилганлигини қатъий назоратга олдилар.Таъкидлаш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай амалий ишлар ўтган йилларга қараганда ҳозирги кунда мажбурий меҳнат кўринишлари ва бундай кўнгилсиз ҳолатлар аста-секин пасайиб боришига хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026