14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 01:57
Сиёсат 👁 289

Амударё туманида сайловларга пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Амударё туманида сайловларга пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2020 йил 19 август кунги 12-сессиясида туман Кенгашининг бўшаб қолган 24-Оқ олтин ва 28-Дарёбўйи сайлов округларда 2020 йилнинг 20 сентябрь куни сайлов ўтказилиши белгиланган эди. Туман сайлов комиссиясининг қарори билан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг календарь режаси тасдиқланди.

Ушбу режага мувофиқ бўшаган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш юзасидан туман сайлов комиссияси, 2 та округ ва 4 та участка сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси асосида ишлар ўз муддатларида амалга оширилиб келинмоқда.

Туман сайлов комиссиясининг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг календарь режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.

Айтиш керакки, туман сайлов комиссиясининг 4 сентябрдаги 22-сонли қарори билан бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди. Жумладан, 24-Оқ олтин сайлов округидан 3 нафар, 28-Дарёбўйи сайлов округидан 3 нафар жами 6 нафар номзодлар рўйхатга олинди. 

Туман сайлов комиссияси сайловни қонун талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказишда округ, участкалар сайлов комиссиялари аъзоларига яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Шунингдек, туман сайлов комиссияси аъзолари тушунтириш-тарғибот ишлари билан ҳам шуғулланиб, Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқи ва конституциявий бурч ҳамда мажбуриятлари ҳақида сайловчиларга кенг тушунчалар бериб келмоқда.

***

Сайлов участкаларида ҳам тайёргарлик ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Сайлов бўлиб ўтадиган 2 та округ ва 4 та участка сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси асосида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг ўз муддатларида ижроси таъминланмоқда. Жумладан, сайловчилар рўйхатига аниқлик киритиш, фуқароларга пандемия шароитида сайловлар ўтказиш тартибини тушунтириш, сайлов участкаларини жиҳозлаш каби тайёргарлик ишлари намунали тарзда ташкил қилинмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг “24-Оқ олтин” сайлов округидан депутатлигига 3 нафар номзодлар рўйхатга олинган. Айни кунларда участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ҳақидаги маълумотлар билан таъминланган бўлиб, комиссия аъзолари аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, сайловларни очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ, демократик сайловлар ўтказиш бўйича тўпланган бой миллий тажрибамизга асосланган ҳолда ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этиш, энг асосийси сайловлар жараёнида ҳар бир фуқарога, сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит ва имконият яратиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли участка сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари ушбу муҳим сиёсий жараёнга муносиб тайёргарлик кўрмоқдалар.

“24-Оқ олтин” округ сайлов комиссияси раиси, 41-сонли умумтаълим мактаби директори Дуйсенбой Нуржанов округ ва участкалар сайлов комиссиялари аъзоларига самарали фаолият олиб боришлари учун қулай шароитлар яратиш, сайлов округи ва участкалар жойлашган биноларнинг барча талабларга жавоб беришини назорат қилиш, сайловга оид қўлланмалар ва зарурий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш, сайлов округи ва участкалари жойлашган бинолар атрофларини ободонлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларининг узлуксиз ишлашларини таъминлаш ишларига катта эътибор қаратмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Республика махсус комиссияси хулосасига кўра пандемия шароитида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сайловчиларга чақирув қоғозлари тарқатилмайди. Шундай экан, Оқ олтин овулининг “Кўнабосу”, “Тозабосу”, “Пахтаобод”, “Деҳқонобод” ва “Жийдали Қулон” аҳоли пунктларида, “Қипчоқ” шаҳарчасида, шунингдек, Дарёбўйи маҳалласи “Тараққиёт” аҳоли пунктининг жанубий қисмидаги хонадонларда истиқомат қилувчи сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча юртдошларимизни 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиб, ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишга ҳамда ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришга чақирамиз.

Ойгул Ражабова,

Чарос Арслонова.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026