Амударё туманининг 2020 йилнинг январь-июнь ойларидаги макроиқтисодий кўрсаткичлари
Амударё туманининг аҳоли сони - 200,4 минг киши.
Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари:
- саноат маҳсулоти 1070,3 минг сўм,
- халқ истеъмоли моллари 325,3 минг сўм,
- ҳудудий саноат маҳсулотлари 445,5 минг сўм,
- асосий капиталга киритилган инвестициялар 530,4 минг сўм,
- қурилиш ишлари 389,1 минг сўм,
- чакана товар айланмаси 1194,2 минг сўм,
- бозор хизматлари 503,2 минг сўм,
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2231,3 минг сўм.
Амударё тумани қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 213,8 млрд. сўм, ўсиш суръати - 100,8 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 3,2 фоиз.
Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми: - 65,0 млрд. сўм, ўсиш суръати - 101,2 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 5,2 фоиз.
Ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 89,0 млрд. сўм, ўсиш суръати - 107,1 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 1,8 фоиз.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар:- 106,0 млрд. сўм, ўсиш суръати - 81,8 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 3,0 фоиз.
Қурилиш ишлари ҳажми:- 77,7 млрд. сўм, ўсиш суръати - 101,6 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 4,0 фоиз.
Чакана товар айланмаси:- 238,6 млрд. сўм, ўсиш суръати - 100,6 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 7,2 фоиз.
Бозор хизматлари: - 100,5 млрд. сўм, ўсиш суръати - 100,7 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 3,5 фоиз.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш: - 445,8 млрд. сўм, ўсиш суръати - 105,0 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 15,9 фоиз.
2020 йилнинг январ июн ойларида Амударё туманининг ташқи савдо айланмаси жами 3345,8 минг АҚШ долларини ташкил қили шундан:
Экпорт ҳажми 2833,2 минг АҚШ доллар, ўсиш суръати - 123,0 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 1,6 фоиз.
Импорт ҳажми 512,6 минг АҚШ доллар, ўсиш суръати - 162,7 % бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши 0,6 фоиз.
Ташқи савдо айланмаси қолиғи 2320,6 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Амударё туманида 2020 йилнинг январ-июнь ойларида жами 117 та тадбиркорлик субъекти янгидан ташкил қилинган. Жами рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари 1190 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг тегишли мос даврига нисбатан 112,9 % га яни 136 та субъектга кўпайган.
Ҳамза Хайтимбетов, Амударё тумани статистика бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶