16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:35
Спорт 👁 763

ЁШ СТОЛ ТЕННИСЧИЛАР МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШ СТОЛ ТЕННИСЧИЛАР МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Баҳорнинг илк байрамида нафақат гўзал ва назокатли аёл-қизларимизни шарафловчи байрамона тадбирлар, барча соҳаларнинг фаоли бўлган бу азиз инсонларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром тариқасида турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилиши яхши анъанага айланган. Зеро, Аёлнинг, онанинг қадр-қимматини ҳамиша баланд тутиш – халқимиз учун азалий қадрият ҳисобланади.

Ушбу гўзал байрам муносабати билан 56-сонли умумтаълим мактабида Болалар ва ўсмирлар спорт  мактаби биринчилиги учун бўлиб ўтган стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ҳам мунис ва меҳрибон аёлларга бағишланди.

Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси бўйича мураббийлари иштирок этган мазкур гуруҳлараро мусобақаларда БЎСМ мураббийларидан Дилшода Ражабова, Ҳамида Ражабова, Гулойим Машарипова, Феруза Қобулова, Фозил Ешчанов, Насиба Эрманова, Акбар Мавлонов, Жаҳонгир Жамоловлар 56-сонли мактабнинг стол тенниси тўгараги шуғулланувчиларининг маҳоратларини холислик билан кузатиб бордилар.

Шуниси эътиборга моликки, 56-мактабда бир неча йиллардан бери стол тенниси тўгараги фаолият олиб боради. Мазкур тўгаракка Дилшода Ражабова мураббийлик қилади. Тўгарак машғулотларида узвийликни таъминлаш, тўгарак аъзоларининг маҳоратларини тинимсиз ошириб бориш, уларни турли мусобақаларга тайёрлашда Дилшода Ражабова стол тенниси бўйича маҳоратли мураббийлар иштирокидаги спорт мусобақалари, маҳорат дарслари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Азиз ва назокатли аёллар шарафига ташкиллаштирилган мусобақа ҳам бир томоннинг ғолиблиги ва иккинчи томоннинг мағлублигини аниқлашни эмас, балки спортнинг ушбу турига қизиқувчи ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Мактабнинг теннис тўгараги аъзолари бўлган 1- ва 4-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақаларда ёш теннисчилар ўзларининг эпчиллик ва чаққонликларини амалда намойиш этдилар. Мураббийдан ушбу спорт маҳоратини ўрганган ёш теннисчилар мусобақа давомида бир-бирларидан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар.

Гуруҳлараро ўтказилган қизғин баҳсларда ўғил болалар ўртасида Жўрабек Эркаев 1-ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Руслан Олимбоевга, учинчи ўрин эса Жавлон Човдировга насиб этди.

Қизлар гуруҳидаги баҳслар янада қизиқарли бўлди. Ўзларининг чаққонлиги ва эпчиллигини гўзал ўйинлар орқали кўрсата олган гўзал спортчи қизлардан Мафтунахон Қодирбоева 1-ўрин соҳибаси бўлди. Райхона Тўрабоева иккинчи, Мафтуна Шукуруллаева эса учинчи ўринни эгалладилар.

Байрам муносабати билан қизғин тарзда ўтказилган мусобақа барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бўлиб ўтган баҳслар якунида иштирокчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026