12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Адабиёт 👁 480

НАВОИЙ ВА БОБУР МАЪНАВИЙ МЕРОСИ – ҚАЛБЛАР ЗИЙНАТИ

НАВОИЙ ВА БОБУР МАЪНАВИЙ МЕРОСИ – ҚАЛБЛАР ЗИЙНАТИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида таъкидлаганидек:  “маънавият – инсонни руҳан покланиш,  қалбан улғайишга чорлайдиган,  одамнинг ички дунёси,  иродасини бақувват,  иймон-эътиқодини бутун қиладиган,  виждонини уйғотадиган беқиёс куч,  унинг барча қарашларининг мезонидир”. Бу фазилат инсонда ўзини англаши, аждодлари меросини ўрганиши ва ўқиши билангина шаклланади.  

Шу кунларда мамлакатимизда улуғ мутафаккир аждодларимиз Алишер Навоийнинг 579 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллиги кенг нишонланаётганида ҳам ушбу фикр яна бир бор ўз исботини топмоқда.

Улуғ алломалар орамизда бир умр яшайдилар.  Қиёфалари тасаввурларда, дилларда,  номлари эса тилларда мангу қолади.  Атрофга қарасангиз боболаримиз номига ҳавас қилиб, уларга ўхшашини истаб қўйилган Алишер,  Бобур исмлик инсонлар беҳисоб.  Мамлакатимизда шаҳар-у  илм даргоҳлари,  кўчалар,  хиёбонлар,  театр,  метро бекатлари ҳам боболаримиз Мир Алишер Навоий ва Мирзо Бобур номи билан аталади. Буларнинг ҳаммаси улуғ шоир,  олим ва мутафаккир,  буюк давлат арбоби, улуғ ҳазрат – доноларнинг доноси Мир Алишер Навоий бобомиз ва ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили,  буюк шоир,  тарихчи,  моҳир саркарда,  бобурийлар сулоласи асосчиси,  ўзининг сермазмун ижоди билан адабиётимиз хазинасига улкан ҳисса қўшган улуғ сиймо – Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг ҳурматлари учундир.  

Ҳар йили февраль – мактабларда адабиёт фан ойлиги деб белгиланади.  Адабиёт фани ойлиги доирасида айни кунларда буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросига бағишланган адабий кечалар,  маънавият соатлари,  маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Холимбег овулидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалиёти мухлисиман” мавзусида адабий-мусиқий тадбир ташкил этилди.  Ўқувчилар Навоий ва Бобур ғазалларини ўқишди,  саҳна кўринишлари ижро этишди.  Айниқса, 9-синф ўқувчилари томонидан ижро этилган мақом йиғилганларда катта таассурот қолдирди.  Тадбир ҳақиқий зиё,  маърифат ва маънавият кечасига айланиб кетди.


Дарҳақиқат,  ўлмас истеъдод соҳиблари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий мероси орадан беш асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки,  ҳамон халқимиз маънавий дунёсини бойитиб келмоқда.  Уларнинг бебаҳо асарлари ва порлоқ сиймоси халқимиз қалбида абадий яшайверади.

Инобат РАЖАБОВА, 17-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026