16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 16:22
Саломатлик 👁 665

Машаққатли касб фидойиси

Машаққатли касб фидойиси

Юртимизда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ҳамда маънан баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир. Бугунги кунда буюк келажак эгалари бўлган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга ўз ҳиссасини қўшаётган тиббиёт ходимлари фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ.

Барчамизга маълумки, Президентимиз Қарори билан чекка ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктлари қишлоқ оилавий поликлиникаларга айлантирилди. Туманимизнинг Қипчоқ шаҳарчасидаги 1-қишлоқ оилавий поликлиникаси бугунги кунда ўзининг самарали фаолиятини олиб бораётган тиббиёт масканларидан бири. 2017 йилда Қипчоқ, Маданият, Тўлқин қишлоқ врачлик пунктлари тугатилиб, 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу тиббиёт маскани Қипчоқ, Тўлқин, Чойкўл овуллари, Уйшин, Дарё бўйи, Бештом маҳаллалари ва Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудларидаги жами 5500 хонадон - 30224 аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникада умумий амалиёт шифокорлари сони 14 нафар бўлиб, болалар шифокори, жарроҳ, аёллар шифокори, тиш доктори, УЗИ мутахассиси, ички касалликлар шифокорлари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Тиббиёт масканида жами ҳамширалар сони 55 нафар бўлиб, шундан 35 нафари патронаж ҳамширалардир.

1-қишлоқ оилавий поликлиникасида 2017 йилдан буён ўзининг патронаж ҳамширалик фаолиятини олиб бораётган Раъно Тангирберганова ҳам ўз касбига масъулият билан ёндашадиган, жонкуяр ходимлардан бири.

Р.Тангирберганова 1991 йилда Қипчоқ врачлик пунктида ўзининг ҳамширалик фаолиятини бошлади ва бир неча йиллар давомида ушбу врачлик пунктида ишлади. Ўз фаолияти мобайнида соҳасидаги кўплаб кўрик-танловларда иштирок этиб, бир қанча ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танловида қатнашиб, туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. Қисқа вақт оралиғида синчков ва изланувчан ҳамшира устоз шифокорлардан тиббиёт сирларини ва тажрибаларини ўрганишдан тўхтамади. Бу эса ўз навбатида юқори натижаларга эришиш имконини берди. Р.Тангирберганова 2004 йилда олий тоифали ҳамшира бўлди. Бундай ютуқлар, шубҳасиз, ўз касбига меҳр ва масъулият билан ёндашиш, ўз устида ишлаш, тинмай меҳнат қилиш натижасидир.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026