Фойдасидан зарари кўп
Бугунги кунда қайси соҳани кўрманг, компьютер техникаси муҳим ўринда туради. Шу билан бир қаторда қўлимиздаги уяли телефон ҳам бизнинг доимий ҳамроҳимизга айланган. Оғиримизни енгил қилаётган бу телефонларнинг фойдаси кўп. Лекин шу билан бир қаторда унинг зарарли томонлари ҳам борда. Тенгдошларим билан бир даврада ўтирганимизда ҳам асосий мавзу телефон бўлади. Лекин биз ёшлар учун бу телефоннинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ, деб ўйлайман. Аввало у бизнинг ўқиб интилишимиз учун муҳим бўлган вақтимизни ўғирлайди. Айниқса жаҳон кўзгуси бўлмиш интернетдаги турли сайтлар биз ёшларнинг диққатимизни тортмай қолмайди. Албатта, мен бу гапим билан интернетни қораламоқчи эмасман, баъзи бир ёшларни биламан, интернетдан шу қадар унумли фойдаланишади. Бундайлар кўплаб топилади.
Ҳозирги кунда барча учун бирдек дахлдоркундалик глобал муаммолар ҳам интернет билан боғланиб кетмоқда. Бунга биргина мисол, одам савдоси ҳам интернет билан чамбарчас боғлиқ эканлиги ҳаммага аён.
Интернет орқали танишиб, оила қураётганлар ҳам топилади. Бу мавзуларда яна кўплаб мулоҳазалар юритиш мумкин. Биз ёшларга эса ҳозир энг муҳими фақатгина ўқиш ва интилиш, олдимизда турган асосий ишимиздир. Интернетнинг зарарли тарафларига боғланиб қолмасдан, китоб билан дўст тутинсак, биз учун кони фойда. Бизга, биз ёшларга шу қадар имкониятлар яратиб берилганки, улардан фойдаланиб, ўқисак, интилсак, албатта, келажагимиз ёрқин бўлади.
Юлдуз ТУРСУНБОЕВА,
НДПИ қошидаги 3-сонли академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси.
(Фото - http://nav.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶