Жамият
👁 2,094
Амударё телевидениеси - грант соҳиби
Амударё телевидениеси таҳририяти ижодий жамоаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Обод уйим" танловида иштирок этиш учун лойиҳа тақдим қилган эди.
Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларидан тақдим қилинган 142 та лойиҳа орасидан 16 таси ғолиб деб топилди. Шулар орасида туман телевидениеси таҳририяти ҳам ғолиб бўлиб, "Амударё телевидениеси” МЧЖга 14 млн. сўм миқдорида давлат гранти ажратилди.
Жорий йилнинг январь ойидан таҳририят янги лойиҳа бўйича иш бошлади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶