14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:20
Сиёсат 👁 1,066

Дўрман овулида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Дўрман овулида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ билан мунтазам алоқасини йўлга қўйиш, аҳоли билан мулоқот қилиб, дарду ташвишларини тинглаш ва муаммоларига ечим топиш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган.

"Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган эзгу тамойил асосида жойларда учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 28 март куни Амударё туманининг Дўрман овулида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Хидир Каримов раислигида ўтказилган сайёр қабул ҳам мана шу тамойилнинг ҳаётий ифодаси бўлди.

Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, вазирликлар ва давлат идоралари, туман ҳокимлиги ҳамда тумандаги давлат ва жамоат муассасалари ва ташкилотларининг мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очди ва олиб борди.

Туманимизнинг Қиличбой, Холимбег ва Дўрман овуллари ва улар таркибидаги маҳаллалар аҳолиси иштирокида ўтказилган сайёр қабул давомида 20 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти фуқаролик олиш, маҳаллий ва ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, суюлтирилган газ ва ичимлик суви таъминоти, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини ошириш каби масалаларда бўлди.

Қиличбой овулининг Хизр эли маҳалласида яшовчи Санобар Миржанова 1992 йилда Туркманистон Республикасидан Ўзбекистонга кўчиб ўтган. Шундан буён турли сабабларга кўра паспорт олмаган эди. Шу сабабли турмуш ўртоғи Адилбой Оқбоев билан никоҳини қонуний қайд қилдириш имкони бўлмаган, натижада фарзандларига ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишнинг иложи бўлмай келаётган эди.

Санобар Миржанова бу масалада ёрдам кўрсатишни сўраб, тегишли идораларга мурожаат қилди. Туман Ички ишлар бўлими ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходимларининг ёрдами билан қисқа муддатда барча ҳужжатлар тахт қилиниб, Санобар Миржановага фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, эр-хотинга никоҳи қайд қилингани ҳақида гувоҳнома ва фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилди ва сайёр қабул давомида тантанали равишда топширилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берилди. Топшириқлар ижроси Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олиниши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, шу куни Дўрман овулининг Бўз солма маҳалласида яшовчи Гулсара Алламовага туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачаси топширилди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026