13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Сиёсат 👁 3,590

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш — кучли фуқаролик жамияти барпо этиш омили

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш —  кучли фуқаролик жамияти  барпо этиш омили

Бугун мустақил юртимиз ўзига хос, дадил одимлар билан тараққиёт йўлидан бормоқда. Она Ватанимизнинг қайси гўшасида бўлманг, оламшумул янгиланишларга гувоҳ бўласиз. Бунёдкор халқимиз томонидан юртимизнинг ҳар бир бурчагида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда ва улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Айтиш жоизки, эришилаётган бу ютуқлар, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва эртанги кунга бўлган ишончининг ошиб бораётгани Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқий асослар туфайлидир. Юртбошимиз таъкидлаганидек: "Аввало, барчамиз бир ҳақиқатни англаб, тушуниб бормоқдамиз - бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришган бўлсак, буларнинг пойдеворида Конституциямиз - буюк ҳаёт Қомусимиз турибди”.

Бугун йигирма бир йиллигини катта шодиёна билан нишонлаётганимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - миллий давлатчилигимизнинг чуқур тарихий илдизига, миллатимизнинг бой маънавий асосига ва дунё мамлакатларининг илғор тажрибасига асосланган муҳим ҳуқуқий ҳужжат, тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси, таянчи ва энг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямизда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари энг устувор қоидалар сифатида берилганлиги, истиқлолимизнинг илк кунидан бошлаб амалга оширилаётган барча эзгу ишлар замирида "ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак”, деган ҳаётий тамойил тургани давлатимиз умуминсоний қадриятларга нақадар содиқ эканлигидан далолатдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида таъкидланганидек, "Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”. Ушбу масъулият айни кунларда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан янада мустаҳкамланмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини таъминлаш ҳамда уларнинг фаолиятига оид ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича туманимизда ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Бугунги кунда туманимизда 3 та оммавий ахборот воситалари: "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, "Амударё телевидениеси” ва amunews.uz веб-сайти фаолият кўрсатмоқда. Ушбу оммавий ахборот воситалари туманда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Овул ва маҳаллаларимизда ўтказилаётган аҳоли билан учрашувларда ҳам туманимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳолига ҳисобот бериб, уларнинг муаммоларини тинглаб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам иқтисодиётимизни янада юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Жумладан, саноат салоҳиятини 2013-2015 йилларда ривожлантириш инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бу дастурга жами қиймати 32,7 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги 27 та лойиҳалар киритилиб, уларда 478 та янги иш ўринлари ташкил қилиш белгилаб олинди. Дастур ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами 24 та лойиҳа амалга оширилиб, 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, "Амударё текстил” хорижий корхонасида ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 28,6 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши белгиланган бўлса, амалда 43,8 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом қилдирилмоқда. Бу лойиҳа якунига етказилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.

"2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш” Дастурига асосан жорий йил учун белгиланган хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш параметрларида жами 69 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиш, хизматлар ҳажмини 99,6 млрд. сўмга, ўсим суръатини 116,3 фоизга етказиш назарда тутилган бўлса, олиб борилган ишлар натижасида шу кунга қадар жами 64 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиниб, уларга жами 3 млрд. 810 млн. сўм маблағ жалб қилинди. Хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилди.

Бандлик дастури ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида режадаги 4871 та ўрнига 4969 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари 102,0 фоизга бажарилди.

Ижтимоий соҳада ҳам олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 37,3 минг квадрат метр уй-жойлар, 5,3 км узунликдаги газ тармоқлари, 39 км. узунликдаги ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Туманимиз фермерлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг фидойи меҳнатлари туфайли иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлмиш қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта натижаларга эришилмоқда. Бу йил туманимиз пиллакорлари 243,5 тонна пилла, ғаллакорларимиз 10 минг тоннадан ортиқ буғдой етиштирди, шундан 4605 тонна ғалла шартнома асосида қабул масканларига топширилди. Пахтакорларимиз 43 минг тонналик хирмон бунёд этиб, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.

Жорий йилда туманимизда қурилиш соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ жойларида 70 та намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, шунингдек, 360 ўқувчи ўринга мўлжалланган транспорт касб-ҳунар коллежи, ҳар бири 50 қатновга мўлжалланган 2 та қишлоқ врачлик пунктлари, 150 ўқувчи ўринга мўлжалланган мусиқа мактаби биноси қуриб битказилди. Шунингдек, бир неча таълим муассасаларида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Ижтимоий инфратузилмани яхшилаш мақсадида "Урганч шаҳри - Манғит шаҳри - Туркманистон Республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 75,5 - 79 километроралиғида 4 млрд. 270 млн. сўмлик, Манғит шаҳри ва қишлоқларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 4 млрд. 443 млн. сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдек энг муҳим устувор вазифа «Обод турмуш йили» Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган. Шу дастур асосида қабул қилинган туман дастури бўйича ўтган 11 ой давомида салкам 96,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Энг муҳими, айтишимиз керакки, халқимиз эртанги кунга ишонч билан боқиб, мустақиллик берган имкониятлардан фойдаланган ҳолда бунёдкорлик ва яратувчанлик иштиёқи билан яшаб, меҳнат қилмоқда. Бундай жонкуяр юртдошларимизнинг фидойи меҳнатлари натижасида мамлакатимиз янада ривожланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги тобора ортаверади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ва туманимиз аҳлини обод ва фаровон турмушимиз асоси бўлмиш Конституциямизнинг 21 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Ражаббой ЙЎЛДОШЕВ,

туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026