Янги оқсоқол сайланди
Айни кунда туманимизда жорий йилда янги таҳрирда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилмоқда. Демократик тамойилларга таянган ҳолда ўтказилётган ушбу сайловларда фуқаролар йиғини раиси лавозимига кўрсатилаётган номзодларнинг янгиликка чанқоқ, ташаббускор, талабчан ва қатъиятли, фидойи инсонлар бўлишига катта эътибор берилмоқда.
Шу йилнинг 12 ноябрь куни "Қангли” ОФЙ таркибидаги "Қумёп” МФЙ раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимларига ўтказилган сайловда ҳам номзодларнинг шундай ҳислатларига эътибор қаратилди.
Сайловда "Қумёп” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига кўрсатилган 2 нфар номзоддан шу маҳалла посбони сардори вазифасида ишлаб келган Норбой Ўрозимбетов номзоди кўпчилик овоз билан маҳалла раиси лавозимига лойиқ деб топилди.
Шунингдек, сайловда
маҳалла раисининг 8 нафар маслаҳатчиси ҳам сайланди.
Фото - http://kosonsoy.uz

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶