Ютуқлар янги марраларга чорлаяпти
Ўзбекистон Pеспубликаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жорий йилнинг 23-25 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбек жанг санъати” мусобақаларида 69-сонли умумтаълим мактаби ёш спортчилари ҳам фаол иштирок этишиб, катта муваффаққиятларни қўлга киритган эдилар.
Ўзбекистон чемпионатининг шахсий беллашув йўналиши бўйича 2010-2011 йилларда туғилган спортчилар иштирокида ўтказилган ушбу мусобақада мактабнинг 1-“Б” синф ўқувчиси Акром Матёқубов 22кг вазн тоифасида, 8-“Б” синф ўқувчиси Pуслан Ибрагимов 48кг.вазн тоифасида, 7-“А” синф ўқувчиси Ҳакимжон Мадраҳимов 40кг.вазн тоифасида ва 6-“А” синф ўқувчиси Жавлон Бозорбоев 34кг.вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, фахрли ўринларни эгаллашга эришдилар.
Айни кунда бундай ютуқлардан руҳланган мактаб спортчилари бир қанча турдаги спорт мусобақаларининг ҳудудий ва туман босқичларига қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар.
Ҳилола Отабоева,
Мактабда ташкил этилган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶