БОБУPХОНЛИК КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёш ижодкорларнинг “Жайхун илҳомлари” нотижорат нодавлат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган Шарқ адабиётида ўз ўрнига эга бўлган шоир, тарихнавис олим ва саркарда Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунида Бобурхонлик кечаси ўтказилди.
56-сонли мактабда ўтказилган кечада тумандаги ижодкор шоирлар ҳамда ўқитувчи, ўқувчилар иштирок этдилар. Шунингдек, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси А.Нафасов, ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Ш.Янгибоева, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фахрий журналист С.Хўжаниёзовлар ҳам қатнашиб, Бобурнинг давлат бошқаришдаги заковати, асос солган Бобурийлар сулоласи, яратган асарлари ва Ватанга муҳаббати, соғинчи ҳақида сўзладилар. Т.Дўсонов, И.Отажонова, С.Аннамуродов, Ш.Хўжановлар эса Бобурга бағишланган ижод намуналарини ўқиб эшиттирдилар.
Кечага 56-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрлаб ижро этилган Бобур монологи, ғазаллардан намуналар, рақс ва қўшиқлар янада файз киритди.
Бобурхонлик кечаси барчада катта таассурот қолдирди.
О. Худойерганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶