Адабиёт
👁 1,020
НАВОИЙ СИЙМОСИНИ ЯРАТИШ БОРАСИДА ТАНЛОВ
Неча асрки бобокалонимиз Алишер Навоий адабий мероси нафақат Ўзбекистон, балки дунё халқлари томонидан зўр қизиқиш билан ўқиб-ўрганиб келинмоқда, ҳар бир асаридаги илм, маърифат, маънавият зиёсининг беқиёс аҳамияти даврлар оша ўз қимматини йўқотмай келмоқда.
Шу боисдан таълимнинг барча босқичларидаги ёшларни Навоий асарларини ўқишга кенг жалб қилиш муҳим вазифа бўлиб келаётир.
Яқинда шу мақсадда 3-сонли Амударё академик лицейида улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг сиймосини яратиш борасида расмлар танлови ўтказилди.
Танловда иштирок этган 50 нафардан зиёд ўқувчилар аллома бобомизнинг суратини жонли ва яққол гавдалантириб беришга интилганлар.
Танлов ғолиблари лицей маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶