СПОPТ МУСОБАҚАЛАPИ ЯКУНЛАНДИ
Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар ташкилоти туман Кенгаши ўқув-спорт техника клуби ўқув машғулоти майдончасида ўн кун давомида спорт мусобақалари ўтказилди. Туман спорт қўмитаси ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ўқув-техника клуби билан ҳамкорликда ёшларни жисмонан соғлом қилиб улғайтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган спорт мусобақасида тумандаги 8 касб-ҳунар коллежи ва Амударё Академик лицейи ўқувчилари иштирок этдилар.
Мусобақа жараёнида ўқувчилар граната улоқтириш, турникда тортиниш, 100 метр масофага югуриш ва ҳаво милтиғидан ўқ отиш шартлари бўйича куч синашдилар. Шартларни бажаришда ҳар бир ўқувчи эпчиллик ва чаққонлик билан ҳаракат қилиб ғолиб бўлишга интилди.
Мусобақанинг якуний босқичида ҳар бир шарт бўйича ва умумжамоа ҳисобидаги ғолиблар аниқланиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Манғит Иқтисодиёт коллежи ўқувчиларига, 2-ўрин Амударё Академик лицейи ўқувчиларига ва 3-ўрин Амударё Қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи ўқувчиларига берилди. Ғолиб жамоалар туман Спорт қўмитаси ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ўқув-спорт техника клуби томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар билан тақдирланди.
О.ХУДОЙБЕPГАНОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶