12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Жамият 👁 3,135

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ

Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ атроф-муҳитни, она табиатимизни кўз қорачиғидек асраш, уни бус-бутун ҳолича келажак авлодга бекаму кўст етказиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишлар мустаҳкам ҳуқуқий асосларга эга. Хусусан, Конституциямизда ҳам ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойлик, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгилаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ҳам мазкур йўналишга алоҳида тўхталиб, "Экологик назорат тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш лозимлигини кўрсатиб ўтган эди.

Маълумки, жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан киритилган "Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 13 июль куни  матбуотда эълон қилинди ва айни кунларда унинг кенг муҳокамаси ўтказилмоқда.

Қонун лойиҳасида "экологик назорат” тушунчасига "табиатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ва экологик назорат субъектларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларида, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва такрор кўпайтириш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда  иштирок этишларига қаратилган чоралар тизими” дея таъриф берилган.

Экологик назоратнинг турлари эса давлат экологик назорати, идоравий экологик назорат, ишлаб чиқариш экологик назорати, жамоатчилик экологик назоратидан иборат.

Қонун лойиҳасида экологик назоратга олиниши лозим бўлган объектлар, экологик назоратни амалга оширувчи субъектлар кўрсатиб ўтилган.  Шунингдек, қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролар йиғинларининг ваколатлари аниқ белгиланган ҳолда, экологик назоратни тартибга солиш ва бошқариш механизми батафсил ёритилган. Қолаверса, экологик назоратнинг барча турларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб ўтилган.

Жамоатчилик экологик назорати — фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар томонидан амалга ошириладиган экологик назорат туридир. Шуниси эътиборлики, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳуқуқи Ўзбекистон экологик ҳаракатининг услубий кўмаги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг 13-моддаси "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик назорати соҳасидаги ваколатлари” дея номланган. Мазкур моддада таъкидланганиек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (фуқаролар йиғини) ўз ваколати доирасида:

- тегишли ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан жамоатчилик экологик назоратини ҳамда ушбу масалалар бўйича ўз қарорлари ижроси назоратини амалга оширадилар;

- нодавлат нотижорат ташкилотларига атроф муҳит ифлосланиши ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи фавқулодда вазиятларни кузатиб бориш ва эрта олдини олиш, аниқлашнинг самарали тизими яратилишида, шунингдек жамоатчилик экологик назоратини ташкил этиш ва амалга оширишда, жамоатчи инспекторлар институтини шакллантириш ва уларнинг ўқувини ташкил этишда кўмаклашадилар;

- экологик назоратнинг бошқа турларини амалга оширилишида иштирок этадилар;

- экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда иштирок этадилар;

- атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш масалаларига оид қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишида иштирок этадилар;

- Қорақалпоғистон Республикиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ижроия ҳокимияти органлари, тегишли ҳудудда жойлашган муассаса ва ташкилот раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитади ва уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қиладилар;

- экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари, жамоатчилик экологик экспертизасининг хулосалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритадилар.

Қонун лойиҳасида жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш масалалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ва унинг мансабдор шахсининг мурожаати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни  яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш соҳасида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг ўзаро ҳам-жиҳатликда ҳаракат қилишининг ҳуқуқий механизмларини таъминлайди. Ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши табиатни муҳофаза қилиш соҳасида аҳолининг фуқаролик экологик, ҳуқуқий онги ҳамда фаоллиги, фуқаролик жамиятининг илмий доиралар ва давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ошишига хизмат қилади.       

Пўлат Қурбониёзов,

"Қипчоқ” ОФЙ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026