ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ – ИФТИХОРИМИЗ
Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси.
Қорақалпоғистон Республикасида 1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган, 14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикаси байроғи, 24 декабрь эса давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунлар тасдиқланган кун сифатида нишонланади. Туманимиздаги 40-сонли мактабнинг 4-5-синф ўқувчилари иштирокида ушбу санага бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Умида Йўлдошева, Шоира Шомуродова, Замира Худойбергановаларнинг давлат тили ва давлат рамзлари ҳақидаги маърузаларини тингладилар.
Ўқувчилар ўз навбатида тадбирда фаол иштирок этиб, қорақалпоқ тилида ижод қилган адабиёт намоёндалари асарларидан парчалар ҳамда мадҳия ва байроқ ҳақидаги шеърларни тўлқинланиб ижро этдилар, қорақалпоқ тили, Қорақалпоғистон Республикаси байроғи ва мадҳияси ҳақидаги маъмулотлар билан ўз билимларини янада кенгайтирдилар.
(Ўз мухбиримиздан).

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶