ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАР – ОБОДЛИК ТИМСОЛИ
Замонавий қишлоқ инфратузилмасини яратиш мақсадида Юртбошимиз раҳнамолигида "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури негизида ишлаб чиқилган замо-навий меъморчилик талабларига жавоб берадиган ва бизнинг иқлим шароитларимиз ҳисобга олинган шинам ҳамда қулай, намунавий лойиҳадаги уй-жойларнинг бутун мамлакатимиз миқёсида, шу жумладан, бизнинг туманимиз қишлоқларида қурилаётганлиги қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.
Мана шундай намунавий лойиҳадаги 100 та уй-жойлар илк бор Манғит шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган "Тақир қалъа” масканида "Манғит инвест максимум” МЧЖ ҳамда "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан қуриб битказилиб, ўз эгаларига топширилди. Айни кунда "Тошёп" ОФЙнинг "Тақир қалъа” мавзесида замонавий уй-жойлардан иборат шаҳарча бўй тиклаб, барчамизга ўзини кўз-кўз қилиб турибди. Жорий 2013 йилда бу ерда яна 10 та янги турар жой қурилишига ҳозирлик кўрилмоқда. Эндиликда кўз ўнгимизда "Тақир қалъа” ўрнида чинакам обод қалъа вужудга келиб, унинг инфратузилма мажмуалари, яъни битта қишлоқ врачлик пункти ва битта замонавий мактаб биносининг қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилганлиги фикримизнинг далилидир. Бундан ташқари, кундалик эҳтиёж моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўкони, мактабгача таълим муассасаси, болалар майдончалари ва тўй-маъракалар ва маросимлар ўтказиладиган тўйхона-чойхона қурилиши мўлжалланмоқда.
2011 йилда намунавий лойиҳадаги уй-жойлардан 17 таси "Қиличбой” овулининг "Олмазор” маҳалласида, 8 та турар жой "Тўлқин” овулидаги "Вайс овул” масканида бунёд этилди. Ўтган 2012 йилда эса "Ўрта қалъа” овулининг "Ваҳум” аҳоли пунктида 20 та турар жой бинолари қад ростлади.
Намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қурилиши жорий 2013 йилда яна давом эттирилади "Чойкўл” овулининг "Бўзсув” пунктида 42 та, "Ўрта қалъа” овулининг "Ваҳум” маҳалласида яна 18 та янги турар жойлар қад ростлаши режалаштирилмоқда. Бунга яна ҳозирги "Тақир қалъа” шаҳарчасида қуриладиган 10 та янги турар жойни ҳам қўшсак, жорий 2013 йилда 70 та уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда. Бу 10 миллиард сўмликка яқин қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш имконини беради. Бу кўламдор ишларни "Амударё қурилиш”, "Амударё қурилиш хизмат”, "Амударё махсус қурилиш”, "Амударё сув қурилиши бошқармаси”, "Оқтов” МЧЖлари қурувчи-бунёдкорлари амалга оширадилар.
Янги-янги уй-жойлар, мактаб, шифо масканлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар, юртимиз кўркига-кўрк, ҳуснига-ҳусн қўшиб, туманимизда ҳам юксалиш ва ободлик сари дадил қадам ташланаётганидан дарак бериб турибди. Қаердаки қурилиш бор экан, у ерда янгиланиш ва ривожланиш бўлиши сўзсиздир.
Қобул ШОМУРОДОВ.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶