14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:52
Сиёсат 👁 4,871

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимовнинг “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимовнинг “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

_____________________________________________________________

ҚАРОРИ

  2017 йил 25 июль                                              № 126/34-05

 

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимовнинг "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

 

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимовнинг "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботини муҳокама қилиб, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши таъкидлайдики, мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини сақлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби йўналишларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 январь, 7 февраль, 30 март ва 6 июль кунлари соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган вазифалар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишларни мутлақо янги сифат босқичига олиб чиқди.

Мазкур вазифаларни самарали бажариш мақсадида туманда ҳам муайян ишлар олиб борилган. Хусусан, туманда мавжуд бўлган 19 та қишлоқ врачлик пунктини кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда мақбуллаштириш натижасида 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилган ҳамда 2 та қишлоқ врачлик пункти сақланиб қолинган, шундан 10 тасида хизмат уй-жойи қилиб, шифокорларга фойдаланиш учун топширилган.

Туманда фаолият кўрсатаётган барча бирламчи тиббиёт муассасаларининг иш вақти соат 8-00 дан 20-00 гача қилиб ўзгартирилган, бунинг натижасида аҳолига муайян қулайликлар яратиб берилганлиги улар томонидан эътироф этилмоқда.

Шунингдек туман тез тиббий ёрдам бўлимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда туман аҳолисининг кўрсатилаётган тез тиббий ёрдами хизмати сифатини ошириш мақсадида тез тиббий ёрдам бўлими янги 1 та "Nissan” русумли реанимацион санитар автотранспорти 1 та "Дамас” русумли санитар автомашина, тез тиббий ёрдам бригадалари эса 47 турдаги дори воситалари ва тиббиёт ускуналари билан таъминланган.

Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам чақирувларининг тезроқ бажарилишини таъминлаш мақсадида барча 6 та тез тиббий ёрдам автомашинаси GPS навигаторлари билан жиҳозланган. Натижада тез ёрдам хизматида чақириқларга           15 дақиқадан ортиқ кечикиш ҳолатлари қарийб 85 фоизга камайишига эришилган.

Патронаж ҳамширалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш борасида уларнинг бир кунда камида 6 тадан хонадонга бориши тизимли йўлга қўйилган ва назоратга олинган. Шунингдек тумандаги барча хонадонларга патронаж ҳамшираси ва ҳудудий шифокор, улар билан боғланиш учун телефон рақамлари, қабул вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ташриф қоғозлари етказиб берилган.

Туманда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда, ўз ечимини ҳанузгача топмаган бир қатор муаммолар мавжудлиги кузатилмоқда.

Хусусан, тумандаги аксарият тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси талаб даражасида эмас. Масалан, 1 та қишлоқ врачлик пункти биноси бугунги кунда жорий таъмирга муҳтож, 4 та қишлоқ оилавий поликлиникаси бинолари ҳалигача таъмирланмаган.

Соҳада бир қатор муайян ишлар амалга оширилиши билан бирга ўз ечимини топиши зарур бўлган муаммоли масалалар ҳам учрамоқда.

Туманда янгидан ташкил этилган 7 та оилавий поликлиникаларини замонавий УЗИ аппаратлари билан таъминлаш зарур. Шунингдек, бугунги кунда тиббиёт соҳасида энг долзарб муаммолардан бири бўлган кадрлар масаласи ҳам туманда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга тўсиқ бўлиб келмоқда. Янгидан ташкил қилинган оилавий поликлиникаларида врачлар етишмовчилиги мавжуд, булар 16 умумий амалиёт шифокорлари, 2 врач-рентгенологлар, 2 врач-лаборантлар, 5 тез-тиббий ёрдам кўрсатиш шифокорлари, 5 реаниматолог шифокорлари. Энг кўп вакант лавозимлар 2-сонли, 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда Бердах қишлоқ врачлик пунктларига тўғри келади.

Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимовнинг "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботини муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимовнинг "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлашда ижобий натижаларга эришганлиги ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ташкилий чора-тадлбирларни амалга оширгани учун унинг фаолияти қониқарли деб хисоблансин.

3. Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Халимов):

ўн беш кунлик муддатдатуман тез тиббий ёрдам шоҳобчаларининг моддий-техника ҳолатини қайта ўрганиб чиқиб, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур жиҳозлар ҳамда оргтехника воситалари билан таъминлаш юзасидан туман молия бўлими (Б.Камалов) билан келишган ҳолда асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда тегишли тартибда туман хокимлигига киритилишини таъминласин;

туманда тиббиёт муассасаларидаги бўш штат бирликларини соҳанинг тажрибали мутахассислари билан тўлдириш мақсадида нафақадаги ва ҳар хил сабабларга кўра соҳада фаолият кўрсатмаётган юқори малакали шифокорларни врач билан таъминланмаган қишлоқ оилавий поликлиникаларига ва қишлоқ врачлик пунктларига ишга жалб қилиш чоралари кўрсин;

ўн кунлик муддатдатуман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ускуналарига бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаб, етишмайдиган ускуналар рўйхатини шакллантирсин ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритсин;

йигирма кунлик муддатдатуманда ихтисослаштирилган тиббий хизматга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириб, Нукус шахридаги республика тиббиёт муассасаларидан етакчи мутахассисларни туманга таклиф этиш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этсин;

аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати, касалликларнинг олдини олиш, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, бирламчи ва тез тиббий ёрдамни кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида самарали тадбирларни ўтказиб борсин хамда туман кенгаши сессияларида хар ойда бир марта, маҳалла фуқаролар йиғинларида тегишли оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик поликлиника раҳбарларининг ҳар 15 кунда ҳисобот бериб боришини таъминласин;

аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида жойларда мунтазам равишда репродуктив саломатлик, касалликлар профилактикаси, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти каби масалалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтирсин.

4. Туман молия бўлими (Б.Камалов) туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда икки ой муддатда туман тез тиббий ёрдам шоҳобчалари учун зарур жиҳозлар, мебеллар, алоқа воситаларини харид қилиш, шунингдек қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларини жорий таъмирлаш учун зарур маблағлар туман махаллий бюджетининг режадан ортиқ бажарилган қисми ҳисобидан ажратилиши ва харид қилиниши чораларини кўрсин.

5. Амударё туман хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари У.Полванов туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Халимов билан биргаликда бир ой муддатда тумандаги барча оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларини таъмирлаш, мақбуллаштирилган 10 та қишлоқ врачлик пункти базасида Қорақлпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўлланмаси билан туманга юборилган 5 нафар шифокорлар, шундан уй-жойга зарурати бўлган ходимларни уй-жой билан таъминлаш иложларини кўрсинлар.

6. Ушбуқарор "Тараққиёт кўзгуси”газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Янгибаева) зиммасига юклансин.

8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси:                                                   С.Йўлдашев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026