“Йил ҳамшираси – 2017” кўрик-танлови
Яқинда туман тиббиёт бирлашмасида "Йил ҳамшираси – 2017” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Бири биридан чаққон ва зукко 14 нафар ҳамшира иштирок этган ушбу кўрик-танловда улар ўзларининг тиббиётга, маънавиятга ва маърифатга оид саволларга аниқ ва тезкорлик билн жавоб беришлари билан танлов ҳакамлар ҳайъатини ва иштирокчиларни қойил қолдиришди.
Ушбу кўрик-танловда марказий шифохонанинг реабилитация бўлими ҳамшираси Гулбарчин Камолова биринчи, терапия бўлими ҳамшираси Шаҳноза Қодирбоева иккинчи, шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Моҳира Нуруллаева учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолибларига туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
(Фото - http://www.uza.uz. Расмдан безак учун фойдаланилди)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶