Ҳаракатлар стратегияси – халқ фаровонлиги мезони
16 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва туман Кенгаши билан биргаликда семинар ташкил қилинди.
Семинарда ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Х.Ешимбетов маъруза қилди.
У ўз маърузасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти хусусида кенг турда тўхталиб ўтди.
Семинарда Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу борада ЎзХДПнинг иштироки ҳақида сўз юритилди, иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
(Ўз мухбиримиздан).
(Фото - http://namnews.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶