14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:52
Сиёсат 👁 2,312

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 32-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 32-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

28 апрель куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг 32-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Сессия котиблигига 11-Ўрта қалъа сайлов округидан туман Кенгаши депутати Жасурбек Яхшимов сайланди.

Сессия кун тартибига "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туман давлат солиқ инспекциясида ижроси тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси ва келгусидаги вазифалар тўғрисида”ги, "Туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”ги, "Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида”ги ҳамда "Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги масалалар киритилди.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туман давлат солиқ инспекциясида ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ғуломжон Ешниёзов ахборот берди. Ахборотда таъкидланганидек, халқ депутатлари туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси аъзолари томонидан юқорида номланган қонуннинг туман давлат солиқ инспекциясида ижроси ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, инспекцияда мазкур Қонун ижроси бўйича муайян ишлар амалга оширилгани, шунинг билан бирга айрим камчиликлар мавжудлиги қайд қилинди. Депутатлар туман давлат солиқ инспекцияси ва тумандаги барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ишларини янада яхшилашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини бир овоздан маъқулладилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман ҳокими ўринбосари Алишер Йўлдошев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги масала юзасидан ахборот берди.

Ахборотда кекса ёшдаги фуқароларни ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича туманимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар келтирилди.

Туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимбой Халимов ҳисобот берди.

Ҳисоботда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш борасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятини оптималлаштириш, аҳолининг барча қатламини замонавий тиббий-профилактика ёрдами билан тўлиқ қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – туман маҳаллий бюджетининг 2017 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Камолов ахборот берди.

Ахборотда 2017 йилнинг биринчи чораги давомида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми режаси 8 млрд. 65 млн. 436 минг сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 8 млрд. 556 млн. 106 минг сўмга, яъни режага нисбатан 106,1 фоизга бажарилгани қайд қилинди.

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми режаси 24 млрд. 458 млн. 503 минг сўмга белгиланган ва ушбу маблағлар асосан ижтимоий-маданий ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига, иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабларини амалга ошириш тадбирларига қаратилган.

Кун тартибидаги сўнгги масала муҳокамасида депутатлар "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг регламенти ва Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тайёрланган қарор лойиҳасини муҳокама қилиб, бир овоздан тасдиқланидар.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026