Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ
Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари
сайловини ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида
"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Беруний тумани бўйича 28-сонли "Бийбазар”, Амударё тумани бўйича 34-сонли "Тўлқин”, Хўжайли тумани бўйича 42-сонли "Тахиатош”, Қонликўл тумани бўйича 44-сонли "Қонликўл”, Қўнғирот тумани бўйича 48-сонли "Жингишке” сайлов округларида бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказиш 2017 йилнинг 26 февраль кунига белгилансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси:
Е.Джуманазаров.
№38, 2017 йил 23 январь.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶