ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ
Мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида изчил, босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2017 йилнинг 1 февралидан бошлаб интернет тармоғида Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
Эндиликда hokim.amudarya.uz сайти орқали жисмоний ва юридик шахслар туман ҳокимига электрон тарзда мурожаат йўллашлари мумкин. Виртуал қабулхона орқали юборилган мурожаатлар ҳам расмий мақомга эга.
Агар Сизда ҳал этилмаган муаммоли масалалар, ариза ёки шикоятлар, шунингдек, давлат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар бўлса, уни исталган пайтда туман ҳокимига йўллашингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган муддатда ва тартибда кўриб чиқилади.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶