Тадбиркорлар билан учрашув
25 январь куни туман ҳокимлигида тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор ва берилаётган имтиёзларни тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган ушбу йиғилишда туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва соҳага оид ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 5 октябрида қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор, Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодиё ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мавзусида сўзлаган нутқи ҳамда Президентимизнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида шу йилнинг 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида билдирган фикрлари, таклиф ва топшириқлари ҳақида гап борди.
(Фото - http://www.prokuratura.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶