14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:47
Сиёсат 👁 3,385

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ҚАРОРЛАРИ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ҚАРОРЛАРИ

Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида

Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йилги асосий кўрсаткичларини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йилги асосий кўрсаткичлари 1-иловага, 2017 йилги маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (Иловалар берилмайди).

2. Амударё тумани ҳокимлиги (М.Темирбоев), туман давлат солиқ инспекцияси (Ж.Ўразметов) ва молия бўлими (Б.Камолов) туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларининг ошириб бажарилишини таъминласинлар.

3. Амударё туман молия бўлими (Б.Камолов)га:

– 2017 йилда маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган манбалар ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратиладиган маблағлар бўйича зарур тузатишлар киритиб бориш;

– бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига таклифлар киритиб бориш;

– туман ғазначилик бўлинмаси (У.Таиров) билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг асоссиз сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилсин.

4. Туман ҳокимлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласин, ҳудудларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

5. Амударё туман молия бўлими (Б.Камолов) халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб борсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси, туман ҳокими:                        С.Йўлдашев

Манғит шаҳри, 29 декабрь 2016 йил. 95/26-05-сон

 

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОРИ

"Соғлом она ва бола йили” туман ҳудудий дастурининг 2016 йилдаги ижроси тўғрисида

"Соғлом она ва бола йили” туман ҳудудий дастурининг 2016 йилдаги ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Соғлом она ва бола йили” туман ҳудудий дастурининг 2016 йилдаги ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. "Соғлом она ва бола йили” туман ҳудудий дастурининг ижроси таъминланганлиги, дастур доирасида 41 млрд. 759 млн. 300 минг сўм ва 233,5 минг АҚШ доллари миқдорида, шундан, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 6286,6 млн. сўм, 0,5 минг АҚШ доллари, бажарувчилар ва ҳомийлар ўз маблағлари ҳисобидан 22005,1 млн. сўм, 149,8 минг АҚШ доллари, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 13467,6 млн. сўм, халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва грантлар ҳисобидан 83,2 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар сарфланиб, туманда кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этиб ўтилсин.

3. Туман ҳокимлигига тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда аёллар ва оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ҳамда уни баркамол этиб тарбиялаш ишларини изчил давом эттириш мақсадида келгусида ҳам қуйидаги:

– олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш;

– аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш;

– ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

– мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;

– қиз болаларни – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

– соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

– касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш каби масалаларга устувор аҳамият қаратиш топширилсин.

4. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, "Амударё телевидениеси” таҳририяти (Ғ.Ешниёзов)га "Соғлом она ва бола йили” туман дастурининг ижроси ва дастур доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни газета ва телевидение орқали ёритиш тавсия этилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Янгибоева зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси, туман ҳокими:         С.Йўлдашев

 

Манғит шаҳри, 29 декабрь 2016 йил. 96/26-05-сон

 

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОРИ

Амударё туманида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2017 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида

Амударё туманида 2016 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ҳамда 2017 йилги Дастури лойиҳасини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари М.Темирбоевнинг Амударё туманида 2016 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин. (Иловалар берилмайди).

3. Амударё тумани ҳокимлиги (У.Полвонов, М.Темирбоев):

– туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин;

– Дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсин;

– Дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

– прогноз параметрларини чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш чораларини белгиласин ва натижалари ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига 2017 йилнинг олти ойи якуни бўйича ҳисобот тақдим қилсин.

4. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ де-путатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси, туман ҳокими:         С.Йўлдашев

Манғит шаҳри, 29 декабрь 2016 йил. 97/26-05-сон

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019