12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Жамият 👁 2,313

МУРОЖААТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ

МУРОЖААТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ

Барчамиз ҳам эл фарзандларимиз. Шундай экан, шу эл учун, шу Ватан учун хизмат қилиб унинг равнақи, фаровон ва обод бўлиши йўлида меҳнат қилмоқдамиз, таълим-тарбия ишларини давр талаблари даражасида олиб бориб, ёшларимизнинг баркамол авлод бўлиб етишишлари учун жон куйдирмоқдамиз. Қолаверса ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан юксак, чуқур билимли ва интеллектуал салоҳиятли, жисмонан эса соғлом ҳамда чиниққан бўлишлари йўлида бутун куч-ғайратимизни, билимимиз ва педагогик маҳоратимизни сарфламоқдамиз. Зотан, бугунги ёш авлод келажагимиз эгалари бўлиб етишиб, бизнинг эзгу ишларимизни давом эттирадилар.

Мактабимиз "Бўзёп” овули марказида жойлашган етакчи билим масканларидан биридир. 402 нафар ўқувчиларга 70 нафар билимдон ва малакали ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқдалар. Синфхоналарда ҳар бир дарс машғулотлари янги педтехнология усуллари асосида қизиқарли ва мазмунли ўтказилмоқда. Натижада ўқувчиларимизнинг фанлардан ўзлаштиришлари талаб даражасида бўлмоқда. Уларнинг "Фанлар олимпиадаси” ва "Билимлар беллашуви” каби интеллектуал кўриклардаги иштироклари йилдан йилга фаоллашмоқда. Мана 2012-2013 ўқув йили ҳам якунланиш арафасида турибди. Фикримча, ўқув йили мактабимизда яхши якунланмоқда. Иккита битирувчи синф – "9А” ва "9Б” синфларидаги 51 нафар ўқувчиларнинг касб танлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, қизиққан касб-ҳунарлари бор. Уларни навбатдаги билим олиш босқичига тайёрлаш юзасидан амалий ишлар қилинди ва касб-ҳунар коллежларида  ҳамда Манғит шаҳридаги Академик лицейда ўқишни давом эттириш имкониятлари яратилди.

Бизнинг мактабимиз ўқувчилари ва ўқитувчилари аҳил жамоа ҳисобланади. Ўқувчи-ёшларимиз ўз ўқитувчиларини жонкуяр, фидойи устоз деб билишади. Ҳар куни мактаб бўсағасида ва синфхоналарда "Ассалому алайкум” деган муборак калом билан кутиб олишади ва дарс машғулотларида устоз-ўқитувчиларнинг ҳар бир сўзини жон қулоқлари билан тинглашади. Мана шундай аҳиллик ва ҳамжиҳатлик мактабни, ҳар бир синфхонани ва мактаб теварак атрофларини озода ҳамда саранжом-саришта тутишда, синфхоналарни табиий гуллар билан безатишда, мактаб атрофини кўкаламзор қилишда-ям яққол кўзга ташланмоқда. Бу йил эрта баҳордан мактаб атрофидаги дов-дарахтларга шакл бериш, тубларини оҳаклаш, янгидан 550 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари амалга оширилди. Мактабнинг олд қисмидаги майдончани кичик гулзорга айлантирдик. Анвойи гулларни кўриб баҳри дилингиз очилиб яйрайди, чарчоғингиз чиқади.

Ўқитувчиларимиз ва ўқувчиларимиз фақат мактабни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билангина чекланиб қолмай, ўз уйлари ва хонадонларини, кўчалари ва маҳаллаларини янада сўлим ва янада кўркам қилишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Томорқа ерларида сабзавот, полиз, дуккакли ва бошоқли экинлар экиб парваришлашга ёрдам бермоқдалар.

"Тараққиёт кўзгуси" газетасининг олдинги сонида  эълон қилинган мурожаатни ўқиб, барчамиз шу эркин ва обод Ватаннинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишимиз лозимлигини яна бир бор чуқур ҳис қилдик ва юртимизнинг янада равнақ топишига ўз ҳиссамизни қўшишга ахд қилдик. Негаки, эл-юрт фарзанди сифатида уни янада обод ва фаровон қилишга ҳар биримиз масъулмиз. Биз ўқитувчилар ва ўқувчилар Мурожаатни қўллаб-қувватлаб, барчани янада унумли меҳнат қилишга, кўламдор бунёдкорлик ишларини амалга оширишга ва тобора яқинлашаётган мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамини муносиб кутиб олишга чақирамиз. Зеро, тўйга тўёна билан бориш бизнинг қадимий энг яхши удумларимиздир.

   

Гуласал МАТЁҚУБОВА.

10-сонли умумтаълим мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026