ФАХРИЙЛАР БИЛАН МУЛОҚОТЛАР
Хотира ва қадрлаш куни бизни ёруғ оламдан ўтган боболаримиз, момоларимиз босиб ўтган ҳаёт йўлини яна бир бор эслашга, улар жонларини ҳам аямай тинчлигини асраган шу азиз Ватанимизни, Ватанимиз тараққиёти учун курашаётган замондошларимизнинг, нуроний отахон ва онахонларимизнинг қадрини теранроқ англашга ўргатади.
Шу мақсадда байрам арафасида ўқув масканларида, маҳаллаларда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Амударё академик лицейида таълим олаётган 23 та гуруҳ ўқувчилари туманимизда истиқомат қилаётган 29 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг барчасининг хонадонларида бўлишиб, уларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан қизғин қутладилар ва уларнинг ибратли ҳаёт йўли билан яқиндан танишдилар. Уруш фахрийларининг кўнглини шод этиб, дуоларини олдилар. Бу учрашувлар ўқувчиларда чуқур таассуротлар қолдирди ва бугунгидек дориломон кунларнинг қадрига етишга ундади.
Паризод ҚУРБОНБОЕВА,
Амударё академик лицейи ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶