Сайлов юксак савияда ўтади
Яқинда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар учун кўргазмали семинар ташкил қилинди.
Семинарда ишчи гуруҳларининг тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда йиғин раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар кўрсатиш, аҳоли ўртасида сайловга доир тушунтириш ишларини олиб бориш, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш каби ваколатларини амалга ошириши бўйича кенг тушунчалар берилди.
"Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи жойлашган хонада иш учун барча шароитлар яратилган.
Суратда: ишчи гуруҳ аъзолари келгусидаги ишлар юзасидан маслаҳатлашмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶