21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:55
Сиёсат 👁 3,146

Амударё туман ҳокимининг қарорлари

Амударё туман ҳокимининг қарорлари

Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-, 2-сон, 17-модда)га асосан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 4 январдаги 02-08/7-01/2-сонли мажлис баёни қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан туманда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Қуйидагилар:

а) фуқароларга ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ (иловалар берилмайди);

б) Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси билан "AGAT AVTOQURILISH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлими 5-бандидаги "а” қисмига асосан транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 2016 йил 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта 2016 йил 1 сентябрдан  31 октябргача;

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2016 йил 1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2016 йил 1 январдан 30 августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги жисмоний шахслар ҳамда барча корхона, ташкилот ва масъулияти чекланган жамиятларига қарашли транспорт воситалари белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келинсин ҳамда техник жиҳатдан созлаб, уларнинг яроқли ҳолатга олиб келиниши таъминлансин.

5. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси (бош муҳаррири Ғ.Ешниязов)га транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланганлигини ҳамда унинг боришини  газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия қилинсин.

6. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ш.Абдуллаев) мазкур қарорнинг тумандаги "Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

7. Туман ҳокимининг 2015 йил 26 феврал кунги 91-сонли қарори ("Тараққиёт кўзгуси”, 2015 йил 28 февраль, 8(7115)-сон) 2015 йил 31 декабрдан  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари:       Б.Эрназаров.

Манғит шаҳри, 2016 йил

29 февраль. 94-сон

 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2016 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:         

1) Қуйидагилар:

а) туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ (иловалар берилмайди);

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш ҳамда талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъий ман қилиш;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талаблар асосида амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

ҳар бир маҳаллага ўз ҳудудидаги шахсий техникаларнинг техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (М.Темирбаев)га:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ш.Абдуллаев) мазкур қарорнинг тумандаги "Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2015 йил 20 январь кунги 34-сонли қарори ("Тараққиёт кўзгуси”, 2015 йил, 28 февраль 8(7115)-сон) 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари:       Б.Эрназаров.            

Манғит шаҳри, 2016 йил 29 февраль. 98-сон

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026