12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Саломатлик 👁 3,916

СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЙЎЛИДА

СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида инсон омилига эътибор, унинг бахтиёр ва фаровон яшаши учун ғамхўрлик кучайди. Булар албатта тиббиёт соҳасида олиб борилган ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ.

Соғликни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт муассасалари фаолияти самарали бўлишига эришиш, жаҳон андозалари талабларига мувофиқ аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бош вазифа қилиб қўйилган бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда ҳам улуғвор вазифаларнинг ижроси таъминланмоқда.

Бирлашмага қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада Манғит шаҳри аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилади. Кейинги йилларда давлати-мизнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, баркамол авлоднинг шаклланишига, оилада тиббий маданиятни юксалтиришга қаратаётган эътибори туфайли аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари се-зиларли даражада яхшиланди. Кунлик қабул қилиш қуввати 785 одамга мўлжалланган поликлиникамизда 22 турдаги мутахассислар томонидан беморлар қабул қилинади. Бу борада 70 нафар шифокор, 90 нафар ҳамшира, 22 нафар кичик ҳамширалар ўз хизмат вазифасини сидқидилдан адо этмоқдалар.

Муассасамиз биноси 2012 йилда капитал реконструкция қилиниб, қабул учун қулай шароитлар яратилди ҳамда жаҳон андозалари талаблари даражасидаги замонавий диагностика тиббий асбоб-ускуналари ўрнатилди. Жумладан рақамли рентген аппарати, ультратовуш текшируви аппарати, шунингдек, кўз касалликларини аниқлайдиган рефроктометр билан таъминланди.

Яратилган имкониятлар беморларга аниқ ташҳис қўйиш ва даволашни самарали олиб боришга имконият туғдиради.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида муассасамизда 409 982 та қатнов қайд қилиниб, беморларнинг аксарияти амбулатор шароитларда соғломлаштирилди.

Бугунги кунда жаҳон тиббиёти тажрибалари беморларга аниқ ташҳис қўйилиб, амбулатор шароитларда соғломлаштирилиши қулай ва самарали бўлишини кўрсатмоқда. Буни инобатга олган ҳолда поликлиникамизда меҳнат қиладиган шифокорлар ва  ўрта тиббиёт ходимларининг касб малакаси ва маҳоратини ошириб боришга доимий эътибор бераяпмиз. Шунинг натижасида 70 фоиз шифокорларимиз, 33 фоиздан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларимиз касб тоифасига эга бўлишди.

Муассасамизда ва унга қарашли бўлган 19 та қишлоқ врачлик пунктларимизда беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга касалликларнинг олдини олиш учун эмлаш, касалликлардан сақланиш йўл-йўриқлари, соғлом турмуш кечириш афзалликлари аҳоли орасида кенг тарғиб қилинаяпти. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари йилига бир марта тизимли равишда энг малакали мутахассислар иштирокида бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Аҳолининг кенг қатламлари орасида ўтказилаётган тиббий кўриклар туфайли кўпгина касалликлар аниқланиб, даво чоралари кўрилаяпти.

Жорий йилимизнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” дея номланишига мувофиқ қабул қилинган дастурга асосан туманимизда истиқомат қилувчи нуроний ёшдаги отахон ва онахонларимизга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётир. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари махсус уй аптечкалари билан таъминланди ва уларга шифокорлар бириктирилди.

Фурсатдан фойдаланиб, аҳоли соғлигини сақлаш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини касб байрами билан қизғин қутлайман!

 

Бахтиёр МУХТОРОВ,

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026