12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:34
Саломатлик 👁 3,941

ЮКСАК ЭЪТИБОРГА ЛОЙИҚ МЕҲНАТ ҚИЛАМИЗ

ЮКСАК ЭЪТИБОРГА ЛОЙИҚ МЕҲНАТ ҚИЛАМИЗ

Инсоният саломатлигига путур етказувчи омилларни аниқлаш ва уларга қарши кураш неча асрлардан бери давом этиб келаётган жараёндир.

Бугунги кунда халқ соғлигини муҳофаза этишнинг замонавий тиббий-илмий асослари ва мустаҳкам моддий техник базаси яратилди ҳамда амалиётга жорий этилмоқда.

Айниқса, истиқлол йилларида халқимиз соғлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Бугунги кунда туманимизда аҳолига 420 ўринга мўлжалланган марказий шифохона, бир сменадаги қуввати 785 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника, 19 та қишлоқ врачлик пунктлари самарали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Уларда 292 нафар олий маълумотли шифокорлар, 1080 нафар ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилишмоқда.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 133 нафар ўрта тиббиёт ходимлари касб малакаларини ошириб қайтди. Шунингдек халқаро ташкилотларнинг қисқа муддатли ўқув, семинар-тренингларида 30 нафар шифокор, 84 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этиб, ўз соҳасига оид билим ва малакаларини оширдилар. Бу албатта, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашда ўзининг яққол самарасини бермоқда.

Жорий йилимизнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” дея номланишига мувофиқ қабул қилинган Давлат Дастурига асосан туманимизда истиқомат қилувчи 16 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, 369 нафар фронт- орти меҳнат фахрийлари ва ёлғиз кексаларга тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилди.

Режага мувофиқ уларга маҳоратли тиббиёт ходимлари бириктирилиб, соғликлари мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Уларнинг ҳар ойда мутахассис шифокорлар кўригидан ўтказилиши натижасида 161 нафарига амбулатория, 43 нафарига стационар, 52 нафарига санатория шароитида даволаниш учун йўлланмалар берилди. 1500 нафар кекса ёшдаги фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, гепатит "В”га қарши биринчи босқич эмлаш амалга оширилди. Шунингдек, Тошкент ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази, олий тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари иштирокида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга нуроний кексаларимиз ва аҳоли кенг қамраб олинди. Мазкур чуқурлаштирилган тиббий кўриклар давомида аниқланган касалликлар бўйича даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Туманимиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар ва болалар, ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда. Қарор келажагимиз эгалари бўлган болаларимизни жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топтириш ва ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Соғлом ва мустаҳкам оилаларни барпо этиш – соғлом келажак пойдевори эканлигини инобатга олиб, турмуш қураётган ёшларнинг никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишларини таъминлаш, шу баробарида ирсий ва туғма касалликларнинг олдини олиш бўйича сезиларли ишлар қилинди. 2014 йилда жами 3844 нафар шахс никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, уларнинг икки нафарида сил касаллиги, 13 нафарида руҳий касалликлар, 3 нафарида ОИВ, 1 нафарида теританосил касалликлари аниқланди ва даволаш муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида эса 2351 нафар никоҳланувчи шахс кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 11 нафарида руҳий касаллик, 64 нафарида эса соматик касалликлар, 1 нафарида эса гиёҳвандлик касаллиги аниқланиб, даволанишга жалб қилинди. Бу рақамларнинг ўзиёқ неча-неча оилалардаги юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш имкони яратилганини кўрсатиб турибди.

Касалликларга аниқ ташхис қўйишда муассасаларимизнинг замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлангани муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тиббиёт бирлашмамизга қарашли барча муассасаларимизни амалиётга жорий этилаётган энг сўнгги русумдаги замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан таъминлашга эришганмиз.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирининг 2001 йил 23 июндаги 328-сонли "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хизмат кўрсатадиган тез тиббий ёрдамни ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига асосан туманимиз аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Фуқаролар ҳаётига хавф туғдирувчи тўсатдан келиб чиққан касалликлар, сурункали касалликларнинг хуружи, бахтсиз ҳодисалар, шикастланишлар ва заҳарланишлар юз берганда, ҳомиладорлик асоратлари билан касалланган вақтларда тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фаолиятимиз самарадорлигига эришиш, беморларга жаҳон андозалари талабларига мувофиқ хизмат кўрсатиш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида марказий касалхоналаримизнинг 4 та биноси 4 млрд. 200 млн. сўмлик маблағ эвазига капитал реконструкция қилинди. Юқумли касалликлар бўлимининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги марказий шифохона ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникада тиббий ёрдам кўрсатиш хизматининг муқобил тури, яъни юқори даражадаги сервис хизмати кўрсатиш ва ҳимоя воситалари учун пуллик хизмат жорий қилинган. Бу замон талабларига тўла жавоб берадиган алоҳида палаталарга эга хўжалик ҳисобидаги бўлим бўлиб, янги ташкил қилинган ушбу бўлим жуда кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Хўжалик ҳисобидаги бўлим палаталарининг ҳар бири телевизор, совутгич ва юмшоқ мебеллар билан жиҳозланган, иссиқ ва совуқ сув тизими мавжуд.

Бундан ташқари, шифохона ошхонасида пуллик асосда, бемор буюртмасига кўра, жуда арзон нархда парҳез таомларининг тайёрлаб берилиши, даволаш жараёнининг янада яхшиланишини таъминламоқда.

Яна шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бирлашмамизда корхона ва муассасаларнинг ишчи-ходимларини шартнома асосида тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида туман марказидан йироқда жойлашган ишлаб чиқариш саноат корхоналари ишчи-хизматчиларининг соғлигини тиклаш ва мустаҳкамлашга эътибор кучайди.

Мустақиллик йилларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлоднинг шаклланишига эришиш мақсадида оилаларда тиббий маданиятни ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга улкан эътибор қаратилмоқда. Бунда аҳолига энг қулай ҳисобланган қишлоқ врачлик пунктларининг ўрни алоҳидадир.

Бугунги кунда туманимиз ҳудудида 19 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда ва диагностика ҳамда даволаш асбоб-ускуналари билан таъминланган. Барча ҚВПлар қошида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида дорихона шохобчалари ва фитобарлар ташкил қилинган. Уларнинг фаолияти янада самарали бўлишига эришиш мақсадида намунали қишлоқ врачлик пунктларини яратишга интилмоқдамиз. Бердақ, Охунбобоев номли "Маданият”, "Тўлқин”, "Ўрта қалъа” ва Хитой қишлоқ врачлик пунктлари ана шундай мақомга лойиқ деб топилди.

Тани соғлик – туман бойлик, дея бежизга айтмаган халқимиз. Ҳа, чинданда инсон учун сиҳат-саломатликдан азиз нарса йўқ. Буни фуқароларимизга кенг тушунтириш, ҳар кимда ўз соғлиги учун масъуллик туйғусини тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзига амал қилишларига эришиш бош вазифамиздир. Бу масъулиятли ва шарафли ишга бутун куч ва имкониятларимизни сафарбар этаверамиз. Бугунги кунда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига ҳамда соҳа ходимларининг фидойи меҳнатларига ҳурмат-эҳтиром билан қаралмоқда.

Юртбошимиз Фармонига мувофиқ ҳар йил ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни, дея эътироф этилгани бизнинг қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдиради ва юксак ишончга лойиқ меҳнат қилишга ундайди. Туманимизнинг барча тиббиёт ходимларини, фахрийларини касб байрами билан табриклайман!

Олимбой ҲАЛИМОВ,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026